Murod Muhammedov
- Зиёсферада исми Мурод ва фамилияси Муҳаммедов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
| Мурод Муҳаммедович Муҳаммедов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1949-йил 21-октябр Самарқанд, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | иқтисодчи |
| Соҳаси | иқтисодиёт |
| Таълими | Самарқанд Кооператив институти |
| Илмий даражаси | иқтисодиёт фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Мурод Муҳаммедович Муҳаммедов (1949-йил 21-октябр, Самарқанд, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик иқтисодчи олим, иқтисодиёт фанлари доктори (1992), профессор (1996).
Биографияси
Мурод Муҳаммедов 1949-йил 21-октябр Самарқад шаҳрида туғилган[1]. 1967—1971-йилларда Самарқанд Кооператив институтида таҳсил олган. Мурод Муҳаммедов Самарқанд Кооператив институти партия ташкилотининг котиби (1989—1991), кафедра мудири (1985—1986; 2005—2007; 2008—2012), институтнинг имий ишлар бўйича проректори (1992—1993), илмий ва ўқув ишлари бўйича проректори (1993—1994), институт ректори (1994—1998), Ўзбекистон Фанлар академияси минтақавий комплекс тадқиқотлар институти ижтимоий фанлар бўлимининг мудири (1998—2005), институт интеграция ва инновация марказининг директори (2007—2008) лавозимида ишлаган[1]. Ҳозирда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти „Иқтисодиёт назарияси“ кафедраси профессори.
Илмий фаолияти
Мурод Муҳаммедов 1975—1978-йилларда Украинанинг Лвов шаҳридаги Савдо-иқтисод институти аспирантурасида, 1989—1992-йилларда Москва кооператив институти докторантурасида ўқиган. 1979-йилда Киевда номзодлик, 1992-йилда Москвада докторлик диссертасисияни ҳимоя қилган. 1992-йилда иқтисодиёт фанлари доктори илмий даржасини, 1996-йилда профессор илмий унвонини олган[2]. Бир қанча дарсликлар, жумладан, „Иқтисодиёт назарияси“ (ўзб ва рус тилларида), „Микроиқтисодиёт-2“, „Ўзбекистоннинг меҳнат бозори: бандлик ва ишсизликнинг минтақавий муаммолари“, „Ёшлар меҳнат бозорида“, „Қишлоқда иш билан таъминлаш: муаммолар ва ечимлар“, „Аграр ислоҳотлар ва аҳолини иш билан таъминлаш“, „Қишлоқ хўжалиги: даромадлар ва моддий рағбатлантириш“, „Хизмат кўрсатиш соҳаси ва туризмни ривожлантиришнинг назарий асослари“, „Норасмий бандлик: сабаблари, оқибатлари ва камайтириш йўллари“, „Ўзбекистон иқтисодиётининг тарихи: Амир Темур давридан то ҳозирги кунга қадар“ (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) китоблари ҳамда 500 га яқин мақолалар муаллифи[1][2][3].
Мукофолари
- „Владимир Илич Ленин таваллудининг 100 йиллиги“ медали (1970);
- „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги“ кўкрак нишони (2016)[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.
- ↑ 2,0 2,1 „Мурод Муҳаммедович Муҳаммедов“.
- ↑ „Редкий знаток экономики“ (2019-йил 21-октябр).