Мурод Ёдгорович Ражабов (1949-йил 30-май, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР — 8-апрел 2023-йил, Тошкент, Ўзбекистон) — ўзбек актёри ва режиссёри[1][2]. Ўзбекистон Республикаси халқ артисти (2008-йил).

Мурод Ражабов
Таваллуди
Мурод Ёдгорович Ражабов

30-май 1949-йил
Вафоти 8-апрел 2023-йил(2023-04-08)
(73 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Актёр
Фаолият йиллари 1973—2023
Мукофотлари ,

Биографияси

Мурод Ражабов 1949-йилнинг 30-март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Актёрлик маҳорати сабабли Ўзбек киносининг „Темир эркаги“ деб эътироф этилади. 1971-йилда А. Н. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтининг актёрлик факултетини тамомлаган. „Ёш гвардия“ ўзбек драма театрида фаолият олиб борган. Кино оламига 1973-йили суратга олинган „Оловли соҳил“ филмида яратган кичик эпизоди орқали кириб келган. 2008-йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган[3]. Мурод Ражабов 2023-йил 8-апрел куни 73 ёшида вафот этди[4].

Мукофотлари

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти (2008-йил 25-август) — Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг халқаро нуфузини ошириш, халқ маданияти ва маънавиятини юксалтиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, илмий фаолияти фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, соғлиқни сақлаш, спорт ва бошқа ижтимоий соҳаларда кўп йиллик ҳалол меҳнати, жамият ҳаётидаги фаол иштироки учун.

“Инсон қадрини улуғлаш, аждодлар хотирасини э’зозлаш, уларнинг ибратли ишларини кенг тарғиб этиш борасидаги эзгу са’й-ҳаракатларимизни янада кучайтириш мақсадида ўзининг кўп йиллик самарали илмий-ижодий, ижтимоий фаолияти, ёрқин ва бетакрор исте’доди билан халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, миллий ма’навиятимизни бойитиш, мамлакатимизда илм-фан, адабиёт, маданият ва сан’ат соҳаларини ривожлантириш, жамиятимизда эзгулик ва адолат, ватанпарварлик ва бағрикенглик тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона хизмат қилиб, авлодларга қолдирган бой мероси, сермазмун ҳаёти ва инсоний фазилатлари билан эл-юрт хотирасидан чуқур жой эгаллаган”и учун марҳум актёр Мурод Ражабов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фармони билан “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди[5].

Оиласи

Турмуш ўртоғи — Нафиса Ражабова[6][7]. Қизи — Дилдора.

Қизиқарли фактлар

Мурод Ражабов ва Саида Раметова „Сарвиноз“ ва „Супер келинчак“, „Чапани ошиқ“, „Қора танли божалар“, „Суперқайнона“, „Қудамни кўрмадингизми“ ўзбек филмларида бир неча бор эр-хотин ролини ижро этган.

Филмография

Йил Номи Оригинал номи Рол
1973 ф Огненный берег Оловли соҳил
1975 ф Первые пассажиры Биринчи ё’ловчилар
1976 ф Мой старший брат Менинг катта акам Бахтиёр
1977 ф Буйный «Лебедь» Асов „Оқ қуш“ Пўлат
1977 ф Великолепный мечтатель Ажойиб ҳаёлпараст Ваҳҳоб
1977—1984 с Огненные дороги Оловли йўллар Ғофур
1977 ф Озорник Шумбола Шумбола
1977 ф Это было в Коканде Бу Қўқонда бўлган Эргаш
1978 ф Любовь и ярость Севги ва ғазаб
1978 ф Чужое счастье Бегона бахт
1979 ф Берегись! Змеи! Эҳтиёт бўлинг! Илонлар! милиция капитани
1979 ф На ринг вызывается… Рингга чақирилмоқда...
1979 ф Отцовский наказ Отанинг кўрсатмаси Умид
1981 ф Радуга семи надежд Етти умид камалаги Вали
1982 ф Переворот по инструкции 107 107-кўрсатмаларга мувофиқ тўнтарилиш Казми
1982 ф Юность гения Даҳонинг ёшлиги Фаик
1983 ф Пароль — «Отель Регина» Парол — „Регина меҳмонхонаси“ Расул Хусанбеков
1984 ф Дневник, письмо и первоклассница Кундалик, хат ва биринчи синф ўқувчиси Алижон Валиевич
1984 ф Наедине Ёлғизликда
1985 ф Последняя инспекция Охирги инспексия
1985 ф Прощай, зелень лета… Хайр ёз яшиллари... Қўшни
1986 ф Тайное путешествие эмира Амирнинг махфий саёҳати
1987 ф По второму кругу Иккинчи айлана бўйича
1987 ф Смысл жизни (фильм, 1987) Ҳаёт мазмуни (филм, 1987-йил)
1988 ф Заповедный холм Дахлсиз тепалик Почтачи
1988 ф Чудовище или кто-то другой Махлуқ ёки бошқа биров Расул Хусанбеков
1989 ф Опалённые Кандагаром Қандаҳор томонидан куйдирилган Азизов
1989 ф Шок Шок Нуриев
1990 ф Кодекс молчания Жимжитлик кодекси (филм, 1990) Тура Саматов
1990 ф Чудо-женщина Темир хотин Қўчқор-ака
1990 ф Динозавры ХХ века ХХ асрнинг динозаврлари Қаҳрамон Халилов
1991 ф Железный мужчина Темир эркак
1991 ф По закону джунглей Ўрмон қонунига кўра Икром
1992 ф Восточный роман Шарқ романи
1993 ф Кодекс молчания 2: След чёрной рыбы Жимжитлик кодекси 2: Қора балиқ изидан Тура Саматов
1994 ф Младшая Кичкина
1996 ф Буюк Амир Тимур Буюк Амир Темур
1998 ф Любовь Севги
1998 ф Маленький лекарь Кичкина Табиб Шуҳрат Шодмонов
—1998 с Шайтанат — царство бесов Шайтанат
2000 ф Паримомо Пари момо
2002 ф Дронго (телесериал) Дронго (телесериал) Пашаев
2004 ф Сарвиноз Сарвиноз
2004 ф Ходжа Насреддин и Азраил Хожа Насриддин ва Азроил
2005 ф Кўзларинг маюс
2005 ф Друзья Улфатлар
2005—2005 с Близнецы Эгизаклар Холид
2006 ф Ходжа Насреддин: Игра начинается Хўжа Насриддин: Ўйин бошланди
2006 ф Анора Анора
2007 ф Новый богач Янги бой одам
2007—2007 с Платина Платина Ўзбек
2007 ф Прости Кечир Ма’руфнинг отаси
2008 ф Друзья 2 Улфатлар 2
2008 ф Суперневестка Супер келинчак Алишер ака, Диананинг қайнотаси
2009 ф Жених напрокат Ичкуёв ака, Гўлзанинг отаси
2009 ф Цунами 2 Сунами 2
2014 ф Друзья 3 Улфатлар 3
2015 ф Расплата Қасос
Ишлаб чиқарувчи

2000-йил — Пари момо
2005-йил — Улфатлар
2008-йил — Улфатлар 2
2014-йил — Улфатлар 3

Манбалар

  1. ↑ „РАДЖАБОВ Мурад Ядгарович“. 2016-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-март.
  2. ↑ "РАДЖАБОВ Мурад Ядгарович",Энсиклопедия кино
  3. ↑ „Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов вафот этди“. 2023-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-апрел.
  4. ↑ „Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов оламдан ўтди“. кун.уз (2023-йил 8-апрел). Қаралди: 8-апрел 2023-йил.
  5. ↑ „Ўзбекистонда илм-фан, адабиёт, маданият ва сан’ат соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида“ (2025-йил 23-август). Қаралди: 2025-йил 23-август.
  6. ↑ Андоза:Ёутубе2
  7. ↑ „“Ўзбекнинг асл табиатини асраб қолишимиз лозим” – Мурод Ражабов“ (уз). кун.уз. Қаралди: 16.04.23.