Murod Xidir
Мурод Хидир (1939-йил Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Олақўйлиқ қишлоғи) — таниқли ўзбек адиби. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
| Мурод Хидир | |
|---|---|
| Таваллуди |
1939-йил Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Олақўйлиқ қишлоғи |
| Вафоти |
17-апрел 2023-йил Қашқадарё вилояти, Китоб тумани |
| Касби | ёзувчи |
| Ижод қилган тиллари | ўзбек тили |
| Фуқаролиги |
|
| Жанр | наср |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳоли
Мурод Хидир 1939-йилда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Олақўйлиқ қишлоғида таваллуд топган[1]. Ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, Самарқанд давлат университетининг филология факултетида таҳсил олди. 1962-йилдан ўқувчиларга адабиётдан дарс бера бошлаган.
Фаолияти
Мурод Хидир болалигидан журналистика сир-асрорлари билан қизиққани учун „Қашқадарё ҳақиқати“, „Келажак тонги“ газеталари редаксияларида фаолият олиб бориб, ўзининг публицистик мақолалари билан элга танила бошлаган. „Гулистон“, „Шарқ юлдузи“ ва „Санъат“ журналларида ҳам фаолият юритган. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ҳам турли лавозимларда ишлаб келди. Шу билан бир қаторда „Сирли олам“ журнали, „Қалб кўзгуси“, „Соҳибқирон юлдузи“ газеталарининг бош муҳаррири вазифаларида хизмат қилди.
Ижоди
Адибнинг „Қирғоқлар“, „Аму соҳиллари бўйлаб“, „Кўзача ва бутача“, „Тошқўл“, „Кийикча ва бўйноқ“, „Ҳарф ўйини“ номли китобларини болалар ҳам катталар ҳам севиб ўқийди. Мурод Хидир ижоди ўзгачалиги ва самимийлиги билан ажралиб туради ва шу сифатлари билан китобхонни ўзига тортади. Шу ўринда унинг „Кумуш қўғирчоқлари“ номли иншосида ота-боболар томонидан қўлланган қадимий таълим-тарбия усулларини маъқуллаб, мард кишилар бўлиши учун уларни чақалоқликданоқ ўз ихтиёрига қўйиб тарбиялаш мавзулари очиб берилган.
Вафоти
Адиб 2023-йил 17-апрел куни оламдан ўтди. Марҳум ўзи туғилиб ўсган маскандаги Ғойиб ота қабристонига дафн этилди[2].
Манбалар
- ↑ "Ойина" ҳттпс://ойина.уз/уз/посц/15970
- ↑ "Журналист ва ёзувчи Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.уз" ҳттпс://www.газета.уз/оз/2023/04/18/мурод-хидир/