Murodbaxsh
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муродбахш (1621-61) - бобурийлардан Шоҳ Жаҳоннинт 4-кенжа ўғли, онаси Мумтоз Маҳал (Аржуманд бону) бегимдир. Шоҳ Жаҳон М.га Гужарот ҳокимлигини инъом қилган эди. 1657-йилда кичик акаси Аврангзеб билан иттифоқ тузиб, тахт соҳиби — катта акаси Дорошукуҳга қарши курашади. Бу пайтда отаси ШоҳЖаҳон касал ётарди. 1657-йил декабрда у ўзини Оллохрбодда подшоҳ деб эълон қилади. 1658 и. 15-апрелда акаси Аврангзеб билан бирга Ужайна яқинида Дорошукухга қарши жанг қилади. Жанг Дорошукуҳнинг мағлубияти билан тугайди. 2жанг Агра яқинидаги Самугарҳда бўлади. Бу жангда Дорошукуҳ саркардаларининг хиёнати билан мағлубиятга учрайди. Аврангзеб акаси Доро-шукуҳни асирга олгач, Аграга кириб тахтни эгаллайди. 1658-йил июн ойида Аврангзеб М.ни ушлатиб зиндонга ташлайди. М. Гвалиор зиндонида 3 йил ётади. Ниҳоят, 1661-йилда Аврангзебнинг буйруғи билан 41 ёшида қатл этилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |