Зиёсферада исми Муроджон ва фамилияси Азимов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Муроджон Бердиалиевич Азимов (1976-йил Қашқадарё вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) – ўзбек ҳуқуқшуноси ва давлат арбоби. Қашқадарё вилояти ҳокими (2021-йилдан[1], 2022-йилдан тасдиқланган[2]).

Муроджон Азимов
 Қашқадарё вилояти ҳокими
Мансаб даври
2021-йил 18-ноябрдан
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Зоир Мирзаев
 Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси
Мансаб даври
2018-йил 12-февралдан – 2021-йил 18-ноябргача
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Муиджон Тоҳирий
Вориси Акмалхўжа Мавлонов
 Ўзбекистон Республикаси Бош прокурарорининг ўринбосари
Мансаб даври
2016-йил сентябр – 2018-йил
 Бухоро вилояти прокурори
Мансаб даври
2014-йил – 2016-йил
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1976-йил 16-март (1976-03-16) (50 ёш)
Қарши, Қашқадарё вилояти, ЎзССР
Маълумоти Тошкент давлат юридик университети
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni
Хизмат йиллари 1998-йилдан
Унвони генерал-маёр

Биографияси

Муроджон Азимов 1976-йил 16-март куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган[3].

Таълими

1998-йилда Тошкент юридик институтини тугатган.

Меҳнат фаолияти

1998—2014-йилларда Қарши шаҳар прокуратурасида терговчи, Қашқадарё вилоят прокуратурасида прокурор, вилоят прокурорининг ўринбосари ва туман прокурори лавозимларида ишлаган[4]. 2014—2016-йилларда Бухоро вилояти прокурори, 2016—2018-йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2018—2021-йилларда Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган. Божхона хизмати генерал-маёри[5]. 2021-йил 18-ноябр куни Қашқадарё ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди[6]. 2022-йил 22-апрелдан Қашқадарё вилоят ҳокими[7].

Манбалар