Мурпҳй қонуни (талаффузи: Мёрфи) – фалсафий принсип[1]. Унга қуйидагича таъриф берилади:

„Агар бирор ишингиз ўхшамаса, демак шундай бўлиши керак бўлган“.

Келиб чиқиши

1949-йилда Калифорниядаги Эдвардс ҳаво кучлари базасида самолёт ҳалокати сабаблари ўрганилди. Базада хизмат қилган маёр Эдвард Мерфи(инглизча: Эдwард Мурпҳй) ўша пайтда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг МХ981 лойиҳасида муҳандис бўлган. Лойиҳанинг мақсади инсон танаси бардош бера оладиган максимал юкни аниқлаш эди. Лабораториялардан бирида техникларнинг ишини баҳолар экан, у агар бирор нарса нотўғри бажарилиши мумкин бўлса, бу техниклар айнан шундай қилишларини таъкидлади. Афсонага кўра, („Агар бирор нарса қилишнинг иккита йўли бўлса ва улардан бири фалокатга олиб келса, кимдир шу йўлни танлайди“) биринчи марта ишлайдиган самолёт двигатели парракларни нотўғри томонга айлантира бошлагани айтилган. Кейинчалик маълум бўлишича, техниклар қисмларни тескари ўрнатишган.

Нортҳроп компаниясининг лойиҳа менежери Ж. Николс бу доимий муаммоларни „Мурпҳй қонуни“ деб атади. Матбуот анжуманларидан бирида ўтказилган Ҳарбий ҳаво кучлари полковниги парвоз хавфсизлигини таъминлаш учун эришилган барча ютуқлар „Мурпҳй қонуни“ни енгиш натижаси эканлигини айтди. Бу ибора матбуотга шундай қилиб кириб келди. Кейинги бир неча ой ичида ушбу тамойил саноат рекламасида кенг қўлланила бошланди ва кундалик ҳаётда ўз йўлини топди[2].

Манбалар

  1. ↑ „Мурпҳй қонуни“. 2021-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-ноябр.
  2. ↑ „Мурпҳй қонунинг келиб чиқши“. Газета 2.0. 2013-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июл 2024-йил.