Муррай Гелл-Манн (2007)

Муррай Гелл-Манн (1929.15.9, Ню-Ёрк) — америкалик назариётчи-физик. Илмий ишлари майдоннинг квант назарияси, элементар зарралар физикаси, ядро физикасига оид. Фанга ажиблик тушунчасини киритган ва унинг сақланиш қонунини очган (япон физиги К. Нишижимадан мустақил ҳолда, 1953). Элементар зарралар системасини (1961), кварклар гипотезасини (1964) таклиф қилган. Нобел мукофоти лауреати (1969)[1].

Манбалар

  1. ↑ "ГЕЛЛМАН (Гелл Манн) Марри" ЎзМЕ. Г-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-25 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил