Мурсал ҳадис (арабча: المرسل) — Мурсал сўзи луғатда "қўйиб юборилган" деган маънони англатади. (الحديث المرسل — Мурсал ҳадис) — санадидан саҳоба тушиб қолган ҳадисдир[1]. Мурсал ҳадис аслида заиф қисмлар туркумига киради. Чунки унда мақбул ҳадиснинг шартларидан бири бўлган муттасил санад бўлмайди. Масалан, Тобеин: "Расулуллоҳ бундай дедилар", ё "бундай қилдилар", ё "Расулуллоҳнинг ҳузурларида бундай иш қилинди", дейди, ваҳоланки, ўзи Расулуллоҳни кўрмаган, Расулуллоҳни кўриб шуларни унга гапириб берган кишининг эса исмини айтмай ташлаб кетган. Ана шундай ҳадис муҳаддислар истилоҳида мурсал, яъни иснодининг охири қўйиб юборилган, дейилади[2].

Манбалар

  1. ↑ Доктор Маҳмуд Тоҳҳон. "Тайсиру мусталаҳ ал-ҳадис", 87-бет.
  2. ↑ Жалолиддин Ҳамрақулов. Ҳадис илми истилоҳлари. -Т.: "Мовароуннаҳр". 2014. -Б.102.