Murshid
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муршид (араб. مرشد — йўл кўрсатувчи) — тасаввуфсл тариқат одобларидан сабоқ берувчи пир, шайх ва устоз[1]. “Муршид” сўзи “р-ш-д” ўзагидан олинган бўлиб, асосий маъноси “тўғрилик, ақл-идрок, етуклик соҳиби бўлиш” деганидир[2]. Тасаввуфда у руҳий йўлбошчига ишора қилади. Бу атама Нақшбандия, Қодирия, Чиштия, Шозилия ва Суҳравардия каби сўфийлик тариқатларида кўп қўлланади.
Тасаввуф йўли шогирд (мурид)нинг руҳий йўлбошчи (муршид)га байъат қилиши билан бошланади. Қуръони карим бу байъат ҳақида шундай дейди: " Албатта, сенга бай’ат қилаётганлар фақат Аллоҳнинг Ўзига бай’ат қилмоқдалар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир[3]” (48:10).
Муршиднинг вазифаси шогирдини сўфийлик йўлида руҳан йўналтириш ва унга оғзаки йўл-йўриқ беришдан иборат, аммо араб тилидаги муршид атамасининг тўлиқ маъносига кўра, "ўзи йўлнинг охирига етган кишигина руҳий раҳбар” ҳисобланади.
Муршид одатда битта тариқат (маънавий йўл) учун устозлик қилишга рухсат олади. Ҳар қандай тариқат ёки силсилада бир вақтнинг ўзида битта муршид бўлиб, у маънавий тартиб раҳнамоси ҳисобланади. У халифалик (ўринбосарлик) йўли билан шайх сифатида тайинланади: бу жараёнда шайх о'з шогирдларидан бирини халифалик учун о'зининг вориси деб э’лон қилади.
Аҳамияти
Тасаввуфда илоҳий нурни муршид қалбидан шогирдга етказиш ҳар қандай илм манбасидан устун бўлиб, у тўғридан-тўғри илоҳийликка интилишнинг ягона йўлидир. Муршиди комил акмал (“Инсони комил” ҳам дейилади) тушунчаси аксарият тариқатларда муҳим аҳамиятга эга. Унга кўра, Аллоҳ таоло мавжудлигининг мукаммал тимсоли бўлган ва ислом динининг пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)нинг изидан борадиган Қутб ёки “Универсал Инсон” ер юзида ҳамиша мавжуд бўлиб қолади.
Ҳаволалар
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |