Муртазо Раҳматов Ахмедович (1958-йилнинг 15-май кунида таваллуд топган) — Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, Бухоро вилояти „Букҳара Cоттон Техтиле Cлустер“ пахта-тўқимачилик корхонаси раҳбари ҳамда Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластери уюшмаси раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Муртазо Раҳматов
Таваллуди 1958-йил 15-май
Мукофотлари "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи" фахрий унвони

Таржимаи ҳоли

Муртаза Рахматов 1958-йилнинг 15-май санасида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий ва мутахассислиги бўйича иқтисодчи.

Фаолияти

Қуйи Чирчиқ туманида иш олиб борувчи „ТCТ cлустер“ корхонасини йўлга қўйган[1][2]. Кейинчалик иккинчи кластерини 2019-йилда, СССР давридан қолган Бухоро пахта заводи ўрнида қайта ишга туширади ва „Букҳара Cоттон Техтиле Cлустер“ номи билан фаолият юрита бошлади. Кластер жинси ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишга йўналтирилган[3]. Ҳукуматнинг 2020-йил 12-майдаги 769-сон қарорига мувофиқ „Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари“ уюшмаси раиси иш лавозимига тайинланди[4][5].

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Сенатор стипендиясини таъсис этади. Илк стипендия соҳиби эса Тошкент давлат юридик университети 1 босқич талабаси бўлади.

Муртазо Раҳматов стипендия топшириш жараёнида шундай деган:

Конфуцийнинг шундай ҳикмати бор: „Агар сен халқингни бир йил боқмоқчи бўлсанг, буғдой эк, ўн йил боқмоқчи бўлсанг, дарахт кўкартир, асрлар давомида боқмоқчи бўлсанг, илм, билим юксалтир“

— Муртазо Раҳматов, [6]

2021-йилга келиб „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи“ фахрий унвонини қўлга киритди[7].

Иқтисодиёт фанлари доктори Муртазо Ахмедович ҳамда биология фанлари доктори, академик, профессор Бахридин Зарипов билан биргаликда „Cоттон-Техтиле Cлустер — лосомотиве оф тҳе эcономиc девелопмент“ („Пахта-тўқимачилик кластери — иқтисодий тараққиёт локомотиви“ китобини Германияга босиб чиқаришади[8].

Яна қаранг

Манбалар