Muruntov
Мурунтов — Ўзбекистон Республикаси Навоий вилоятидаги шаҳар (1976-йилдан). Зарафшон шаҳар Кенгашига қарашли. Қизилқум чўлининг ўртасида, Томдитов ва Бўкантов тоғ тизмалари ҳудудида жойлашган. Ўртача 610 м. баландликда. Июлда юқори температура 46°. Январда энг совуқ температура —31°. Яқин темир йўл стансияси — Янги Зарафшон. Вилоят маркази (Навоий шаҳри) дан 200 км узоқликда. Аҳолиси 4320 киши (2002). Асосан, ўзбеклар; шунингдек, қозоқ, рус, украин, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар Мурунтов олтин конининг очилиши муносабати билан Мурунтов геология қидирув партияси посёлкаси сифатида 1959-йилда вужудга келган. М.да 3 кичик корхона, умумий таълим мактаби (900 ўқувчи), мусиқа мактаби, 2 кутубхона, музей, спорт саройи, қишлоқ врачлик пункти мавжуд. Мурунтов— Зарафшон йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилган. М. атрофида муҳим фойдали қазилмалардан нодир металлар, норуда қазилма бойликлардан фосфорит, кварсли қум ва ҳоказо. аниқланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |