Murvedr
Qiyofa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мурведр, Мурведр Нуар, Мурведр Эспар, Эспар, Пино флери, Агач сап — испан винобоп кечпишар узум нави. Ғарбий Европа навлари экологик-географик гуруҳига киради. Қрим, Краснодар ўлкасида, Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркман истон ва бошқа минтақаларда экилади. Тупи кучли ўсади. Барглари ўртача, юмалоқ ёки сал чўзиқ, тиғиз, четлари пастга эгикроқ. Гули икки жинсли. Узум боши юмалоқ-узунчоқ, тиғиз. Ғужуми ўртача думалоқ ёки бир оз чўзиқ, тўқ зангори, хушбўй, усти мум-ғубор билан қопланган, пўсти қалин, эти серсув. Фаол ҳарорат йиғиндиси 2650°—3100° бўлганда 127—157 кунда (сентабр охирларида) пишади. Ҳосилдорлиги 120—200 с/га. Замбуруғли касалликларга, совуққа чидамсиз. М.дан турли хил винолар тайёрланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |