Мусаддас (арабча: олтилик‎‎) - ҳар бир банди олти мисрадан иборат бўлган шеʻр. Мусаддаслар икки хил бўлади. Мусаддас, шунингдек, мусаммат хилларидан бири. Арузнингтурли вазнларида, турли мавзуларда ёзилади, а-а-а-а-а-а, б-б-б-б-б-а, в-в-в-в-в-аср.. ёхуд такрор, тарже мисралари, байтлари бўлса — а-а-а-а-а-а, б-б-б-б-б-а, в-в-вв-в-а; а-а-а-а-а-а, б-б-б-б-а-а, в-в-в-в-а-а тарзида қофияланиб келади. Мусаддас ҳам мусамматларнинг бошқа хилларидаги каби шоир ёхуд икки шоир тахаллуси келтирилади. Шу тахаллусларга қараб Мусаддас шеър мустақил ёки тазмин усулида яратилганлиги аниқланиб олинади. Биринчи усулда шоир ўзининг миераларидан иборат олтиликлар яратади. У шеърий девон, мажмуа ва баёзларда баъзан "табъи худ (ўзининг) Мусаддас" изоҳи билан берилган. Иккинчи усулда эса шоир ўзига ёққан устоз ёки замондош шоир ёхуд ўз ғазалидан танлаб, шу ғазал байтлари олдидан унга тўрт-тўрт янги миералар қўшиб, ғазал байтларини олтиликларга айлантирганлар. 17—ХХ асрларда яшаб ижод этган шоирлардан Машраб, Нишотий, Ҳувайдо, Амирий, Огаҳий, Нодира, Фурқат, Аваз, Сидқий Хондайлиқий, Табибий, Камий ва бошқа М.лар ёзишган. Ўзбек шеъриятидаги М.лар орасида, айниқса, Фурқат қаламига мансуб "Сайдинг қўябер, сайёд", "Этмадим", "Уч ҳароботий" М.лари давр рухининг ифодаланиши, ижтимоий мазмунининг чукурлиги, поэтик жиҳатларининг ўзига хослиги билан ажралиб туради.[1]

  1. Мустақил яратилган мусаддаслар.
  2. Ўзга шоир томонидан яратилган ғазалларнинг вазни ва қофиясига мос яратилган мусаддаслар.

Қофияланиши: а-а-а-а-а-а, б-б-б-б-б-аср.. ёки а-а-а-а-а-а, б-б-б-б-а-аср..

Мисол: Сайдинг қўя бер, сайёд...

Сайдинг1 қўя бер, сайёд, сайёра экан мендек,           -а
Ол домини2 бўйнидин, бечора экан мендек,                       -а
Ўз ёрини топмасдан овора экан мендек,                             -а
Иқболи нигун, бахти ҳам қора экан мендек,                           -а
Ҳижрон ўтидин жисми кўп ёра экан мендек,                          -а
Куйган жигари-бағри садпора экан мендек.                          -а

Кес риштаниким, қилсун чапаклар отиб жаста3,                     -б
Ҳажрида алам тортиб, бўлди жигари хаста,                                    -б
Тоғларга чиқиб бўлсун ёри билан пайваста,                        -б
Кел, куйма бало доми бирла ани побаста4.                                -б
Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мендек,                            -а
Куйган жигари - бағри садпора экан мендек.                          -а

                                                                                 (Фурқат)

1 - ов        2 - тузоқ        3 - аста        4 - оёг'и бог'ли, тутқундир

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил