Musajon Alimuhammedov
| Мусажон Алимуҳаммедов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1899-йил |
| Вафоти |
1938-йил Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Москва Коммунистик университети (тамомламаган) |
| Фаолият йиллари | 1921—1937 |
Мусажон Алимуҳаммедов (1899-йил, Тошкент – 1938-йил 4-октябр, Тошкент) – Сирдарё вилоят партия қўмитаси ташкилий бўлими мудири. Сталин даври қатағони қурбони бўлган.
Мусажон Алимуҳаммедов 1899-йили Тошкентда туғилган. Биринчи жаҳон уруши бошлангунга қадар мактабда таҳсил олган. 1913-йилдан Тошкентда Шераҳмадбойнинг ун заводига ишга киради. 1914-йилдан 1918-йилгача Юсуп Довудовнинг пиво заводида ишлаган. 1918-йилнинг 1-январида коммунистик партия сафига қабул қилинган. 1920-йилдан 1922-йилга қадар Тошкентнинг Эски шаҳар партия қўмитасида ташкилий бўлим мудири сифатида фаолият юритган. 1922-йилдан 1923-йилгача Тошкентда туман ижроия қўмитасининг раиси бўлган. 1923-йилдан 1924-йилга қадар Бухоро вилояти партия қўмитасида ташкилий бўлим мудири вазифасида ишлаган. 1924-йилдан 1925-йилгача Сирдарё вилоят партия қўмитасида ташкилий бўлим мудири бўлиб ишлаган. Сўнг икки йил давомида Бухоро шаҳрида қишлоқ хўжалик кооперация бошқарувчи раиси лавозимида меҳнат қилган. 1927—1928-йилларда Москва Коммунистик университетида ўқиган, бироқ, соғлиғи ёмонлашгач, ўқишни тамомламай қайтган. 1928-йилдан 1930-йилгача Қирғизистонда Ўш округининг партия комитетида оммавий тарғибот бўлими мудири сифатида фаолият юритади. 1930-йилдан бошлаб Бозорқўрғон тумани ижроия қўмитаси раиси бўлиб ишлаган. 1932-йилдан бошлаб Тошкент шаҳрида ЎзССР ишчи-деҳқон халқ комиссариатида саноат гуруҳига раҳбарлик қилган. Шундан кейин Мусажон Алимуҳаммедовни Олтиариқ тумани ижроия қўмитаси раислигига ўтказишган[1].
1938-йилнинг 4-октябрда СССР Олий Суди Ҳарбий коллегиясининг суд мажлисида ўлимга ҳукм қилинади. Ҳукм ижроси ўша куни таъминланиб, отиб ташланади.
Манбалар
- ↑ Рустамбек Шамсутдинов. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари (1-китоб). Шарқ Тошкент 2012 — 59-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8.