Musajon va valijon
"Мусажон ва Валижон"- афғон халқ эртак-достони. Достонда Сухайл деган жуда қаҳрли, қаттиққўл подшо тасвирланади. Сухайл достоннинг қаҳрамонларидан бўлмиш Мусажоннинг қайлиғини тортиб олади. Мусажон ўз севгилисни озод қилишга бел боғлайди. Қайлиғининг исми Гулжон. Бу ишга божаси Валижон ҳам ёрдам беради. Валижоннинг ҳам подшоҳда қасди бор эди. у ер масаласида подшоҳга тескари бўлиб қолган эди. Подшоҳ унинг ерини тортиб олиб, судхўрни ёқлаган эди. Хуллас, эртакдаги Мусажон ва Валижон подшоҳга қарши бўлган жангда ҳалок бўлишади. Бу эртакнинг шу тарзда тамом бўлиши бутун шарқ эртакларига ўхшамайди. Эртакнинг сўнггида , Валижон ва Мусажоннинг хотинлари подшоҳнинг ўзини ва уни кузатиб бораётган сарбозларини ўлдирадилар. Шундай қилиб, эртакнинг муҳимлиги шундаки, эртак-достонда аёллар қаҳрамон сифатида кўтариладилар ва подшоҳга бўлган ҳужум қизғин тасвирланади.
Манбалар
Афғонистон халқлари фолклори ва мумтоз адабиёти