Мусаххир ал-билод („Мамлакатларни бўйсундирувчи“) номли тарихий асар, муаллифи Муҳаммадиёр ибн Араб Қатағондир. Форс тилида ёзилган.

Унинг ҳаёти ва илмий-адабий фаолиятига оид маълумотлар кам. У ХВИ асрнинг иккинчи ярми ва ХВИИ аср бошларида яшаб ўтган Шайбоний Абдуллахон ИИ ва Аштархонийлардан Боқи Муҳаммадхоннинг (1603—1606) хизматида бўлган.

„Мусаххир ул-билод“ Шайбонийлар сулоласининг Абулхайрхондан бошлаб шажараси баёни бўлиб, Мовауронаҳрнинг ХВ—ХВИ асрлардаги тарихини ўрганишда муҳим қўлланмалардан бири ҳисобланади. Асар 1610-йил атрофида ёзилган. Китоб таркиби муқаддима ва олти бобдан иборат. Китоб Абулхайрхоннинг ўғли ва тахт вориси Шоҳ Бугоғ султон, унинг ўғиллари Шайбонийхон ва Маҳмуд султон ҳамда уларнинг авлоди тарихини ўз ичига олади. Иккинчи бобда Кўчкунчихон (Кўчумхон) тарихи баён этилган. Учинчи бобда Суюнчхўжахон ва унинг Тошкент ҳамда Туркистонда ҳукмронлик қилган авлоди тарихи келтирилган. Тўртинчи бобда хожа Муҳаммадхон ва унинг Мовароуннаҳрда подшоҳлик қилган авлоди тарихи келтирилган. Бешинчи боб Абдулмўминхоннинг тахтга ўтириши (1598) ва қисқа ҳукмронлиги ҳақида. Олтинчи бобда Бухоронинг диққатга сазовор жойлари, муаллиф билан замондош бўлган ва Бухорода истиқомат қилган шайхлар, олимлар ва шоирлар ҳақида қисқача маълумот берилади. „Мусаххир ул-билод“ кам ўрганилган, қўлёзма нусхалари ҳам кам.

Адабиётлар

  • Мадраимов, Абдумажид. Манбашунослик: Бакалавриатнинг тарих йўналиши талабалари учун дарслик.
  • А. Мадраимов, Г. Фузаилова. Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2008.