Зиёсферада исми Мушаррафа ва фамилияси Қосимова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Мушаррафа Орифжоновна Қосимова (тожикча: Қосимова Мушаррафа Орифҷоновна; 1918-йил 19-декабр, Самарқанд – 2019-йил 1-апрел, Душанбе, Тожикистон) – совет ва тожик театр ва кино актрисаси, Тожикистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1974). Тожикистон халқ артисти. СССР Кинематографлар уюшмаси аъзоси (1990)[1].

Мушаррафа Қосимова
Таваллуди 19-декабр 1918-йил
Вафоти 1-апрел 2019-йил
Душанбе Тожикистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР – Tojikiston bayrogʻi Тожикистон
Касби Актриса
Мукофотлари

Sharaf ordeni (Tojikiston)

«Mehnatda jasorat ko’rsatgani uchun (Harbiy jasorati uchun) yubiley medali. Vladimir Ilich Lenin tavalludining 100 yilligi munosabati bilan ta’sis etilgan»

Ҳаёти

Мушаррафа Қосимова 1918-йил 19-декабрда Самарқандда туғилган. Қосимованинг отаси Орифжон Расулий бошқа тожик зиёлилари қатори 1924-йилда Тожикистон пойтахти Душанбега юборилган. 1930-йилда отаси оиласини Самарқанддан Душанбега кўчиради. Ўша кунларда ёш Мушаррафа Тошкент тиббиёт билим юртига ўқишга киради ва 1937-йилда отаси вафотидан сўнг мактабни ташлаб, ака-укалари бағрига қайтади. Орифжон Расулий Сталин террори авжига чиққан ўша қора 37-йилда „халқ душмани“ сифатида қатл этилади.

Оила фаровонлигини таъминлаш мақсадида Мушаррафа ўз яқинларидан бири, таниқли ёзувчи Ғани Абдуллоба кўмагида Лоҳутий номидаги драма театрини ташкил этади[2].

Мушаррафа тожик драматурги Абдулҳақ Усмоновга турмушга чиқди. Бироқ Абдулҳақ Усмонов 1942-йилда Улуғ Ватан уруши хандақларида ҳалок бўлди. 1946-йилда Мушаррафа машҳур тожик театри юлдузи Муҳаммаджон Қосимовга турмушга чиқди ва фамилиясини Қосимовага ўзгартирди[3].

Актриса бутун умри Лоҳутий номидаги академик драма театри (1937–1983) актрисаси, 1989-йилдан эса „Гаҳвора“ театр-студиясида актрисалик фаолиятини амалга оширди. 1956-йилдан тожик кинематографиясида фаолият юритади[4][5]. Қосимова ёшлигидан тожик саҳнасида чиқиш қилиб, Тожикистоннинг туман ва қишлоқларидаги театр спектаклларида иштирок этиб, доимо халқ орасида бўлган.

Вафоти

Мушаррафа Қосимова Душанбедаги Сари Осиё қабристонига дафн этилган[6].

Мукофотлари

Қосимова „Шараф“ ордени, Меҳнат Қизил Байроқ ордени, „Шавкатли меҳнат учун“ медали, Владимир Илич Ленин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан таъсис этилган медал, „Меҳнат фахрийси“ медали, Тожикистон халқ артисти, Тожикистон ССР хизмат кўрсатган артист (1974), Тожикистон Олий Кенгаши ва Олий Кенгаши Президиуми, Тожикистон Маданият вазирлигининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган[7].

Манбалар

  1. ↑ Энсиклопедия кино Таджикистана. – Душанбе: „ЭР-граф“, 1992. – С. 112. – 396 с. – ИСБН 978-99947-919-4-1.
  2. ↑ „На 102-м году жизни умерла советская актриса Мушаррафа Касымова“. Российская газета. 2020-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-апрел.
  3. ↑ „МОДАРИ ТЕАТРИ ТОҶИК МУШАРРАФА ҚОСИМОВА 100-СОЛА ШУД!“. Қаралди: 2023-йил 12-сентябр.[сайт ишламайди]
  4. ↑ ру/бойгонии-навидҳо-майи-с-2015 Сарнавишт ва истеъдод[сайт ишламайди]
  5. ↑ тожикфилм. тж/индех. пҳп?оптион=cом_cонтент&виэw=артиcле&ид=545%3А2014-07-03-11-55-42&cатид=56%3А2014-02-10-17-35-38&Итемид=218&ланг=ру Касимова Мушарафа
  6. ↑ „Известная таджикская актриса Мушаррафа Косимова скончалась на 102-м году жизни“. 2020-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-июн.
  7. ↑ Энсиклопедия кино Таджикистана. – Душанбе: „ЭР-граф“, 1992. – С. 112. – 396 с. – ИСБН 978-99947-919-4-1.