Mushkbiyd
Мушкбийд қўшма сўз бўлиб, эски ўзбек тилига форс-тожик тилидан ўтиб ўзлашган.Сўзнинг иккала компоненти ҳам форс-тожик тили материалидир.Мазкур сўз Ўрхун-Енисей ёзма манбаларида,Маҳмуд Қошг'арий луг'атида қайд этилмаган.Алишер Навоий асарларида мушкбид шаклида учрайди:
Эй Навоий, зулфу қаддин гар демишсен мушкбид, Ёр авф эцунки, айтибсен хато бирла хилоф. (Наводир уш-шабоб, 308)
Эски тожик тилида мушкбед нав'э аз бед,ки гули хушбўй дорад ва дар баҳорон занбўри асал азон гизо мегирад (Ф.З.Т.И,1969, 785).Ҳозирги эроний тилларда ва ўзбек тилида қўлланмайди.Сўз икки компонентдан иборат бўлиб,мушк-ранги қора,ёқимли ҳидли модда, дед-дид - тол каби форс-тожик тили сўзларидан ясалган.Мушкдийд - толнинг бир тури номини атовчи сўз бўлиб, бунда мушк сўзининг икки хусусияти ҳам асосга олинган.Тол ўсимлигининг бу нави жуда хушбўй гуллайди ва баргларининг ранги қорамтирдир.Толнинг бу турини бошқалари оқ тол, мажнунтоллардан фарқлашда,унинг гули асосга,олинмай,кўзга ташланиб турувчи ташқи белгиси мушк қоралиги олинган.Шундай қилиб,мушкбийд - қоратол демакдир.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Вафоев, Баҳром. О'симликлар номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 61-62-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.