Мушоира (араб. — шоирлар мусобакаси) — 1) шеъриятнинг ўзига хос жанри. Одатда, ижодий ҳамкорликнинг бир кўриниши. Бу жанрда 2 ёки ундан ортиқ шоир шеър айтишади, ижодий мусобақалашади. Шеър бир мавзу, бир вазн, бир хил қофия тизимида бўлиб, улар ғоявий-эстетик ва поэтик жиҳатдан узвий бирикади ва яхлит асарни вужудга келтиради. Фирдавсийнинг машҳур қаламкашлар — Унсурий, Асжадий ва Фаррухий билан М. қилиб, ғолиб чиққани қақида ривоятлар бор. Гўё шу М.дан кейин Фирдавсий "Шоҳ-нома"ни ёзишга киришган экан. Ўзбек мумтоз адабиётида М.нинг машҳур на-мунаси Фазлий ва Махзуна (ХИХ аср) ўртасида бўлиб ўтган айтишув (ғазал)дир. М. оғзаки ёки ёзма тарзда яратилиб, халқижодиётида ҳам кенгтарқалган. М.га монанд жанр бошқа халқларда ҳам бор (мас, қозоқ ва қирғизларда "айтисув"); 2) шеърхонлик, адабиётчилар йиғини.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил