Mushrikun
Мушрикун (арабча: المشركون ёки арабча: المشركين, бирликда мушрик арабча: مشرك) — Қуръонда милодий ВИИ аср бошларида пайғамбар Муҳаммад ва унинг издошларига қарши чиққан мусулмон бўлмаган арабларни ифодалаш учун қўлланилган атама. Бу атама ширк отидан келиб чиққан бўлиб, „Аллоҳга шерик қўшувчилар“, яъни „Аллоҳга бошқани шерик қилувчилар“ ва Аллоҳга бошқа илоҳни тенг қўювчилар" деб таржима қилиниши мумкин. Айрим олимларнинг фикрича, Қуръонда танқид қилинган мушриклар аслида монотеистлар яъни (яккахудолик тарафдорлари) ёки ҳенотеистлар (бир олий худони тан олган ҳолда бошқа илоҳларга ҳам сиғинган кишилар) бўлган деб ҳисоблайди.
Муҳаммад пайғамбар ўзини пайғамбарлигини эълон қилганидан сўнг мушрикун эндигина шаклланаётган мусулмон жамоаси аъзоларини таъқиб қила бошладилар. Уларга Амр ибн Ҳишом бошчилик қилган. Мушриклар ва мусулмонлар ўртасидаги зиддиятлар кучайиб боргач, Муҳаммад пайғамбар ва унинг саҳобалари қўшни Мадина шаҳрига ҳижрат қилган. У ерда Муҳаммад пайғамбарга шаҳар бошқаруви таклиф қилинган. Мадинада исломий давлат тузилди; у мушриклар томонидан кескин қаршиликка учради ва кейинчалик ҳар икки томон 624-йилда Бадр жангида тўқнашди, натижада улар мағлубиятга учради.
Этимологияси
Арабча мушрикун атамаси (мушрик сўзининг кўплиги) ашрака („(кимнидир) шерик қилиш; шерик қўшиш“) феълидан ясалган иш-ҳаракат эгасини билдирувчи от бўлиб, унинг ўзакдош оти ширкдир[1]. Бу атама „(Аллоҳга) шерик қўшувчилар“, яъни „Аллоҳга [шерик] қўшадиганлар“ ва „Аллоҳга тенг қилиб бошқа бир илоҳни қўядиганлар“ деб таржима қилиниши мумкин. Қуръоннинг замонавий инглизча таржималарида у кўпинча „полйтеистлар“ („кўпхудолилар“) деб таржима қилинади (аммо қуйидаги Диний ўзлик ва амалиётлар бўлимига қаранг)[2]. Ширк ва мушрикун атамалари „полйтеизм“ сўзига нисбатан кўпроқ қоралаш маъносини англатади[1].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Синаи 2018.
- ↑ Грассо 2021, сс. 301, 309.
Адабиётлар
- Ал-Азмеҳ, Азиз. Сўнгги антик даврда Исломнинг вужудга келиши: Аллоҳ ва Унинг халқи. Cамбридге Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-1-316-64155-2.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме Х: Тҳе Cонқуэст оф Арабиа, А.Д. 632–633/А.Ҳ. 11, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1993. ИСБН 978-0-7914-1071-4.
- Грассо, Валентина А. „Қур’ондаги худолар: сўнгги антик даврда Ḥижāзий ҳенотеизмнинг юксалиши“, . Ислом келиб чиқишларини ўрганиш. Де Груйтер, 25 Оcтобер 2021 — 297–324-бет. ДОИ:10.1515/9783110675498-013. ИСБН 978-3-11-067549-8.
- Линдстедт, Илкка. Муҳаммад ва унинг издошларининг контекстдаги ўрни: сўнгги антик давр Арабистонининг диний харитаси. Леиден: Брилл, 2023. ИСБН 978-90-04-68713-4.
- Робин, Чристиан Ж. „Арабистон ва Эфиопия“, . Сўнгги антик давр бўйича Оксфорд қўлланмаси, Охфорд ҳандбоокс. Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 2012 — 247–332-бет. ИСБН 978-0-19-533693-1.
- Синаи, Ниcолаи „Кўпхудолик“. Энcйcлопаэдиа оф Ислам Тҳреэ Онлине. Брилл (2018). Қаралди: 2026-йил 23-апрел.
- Wатт, W. Монтгомерй (1960). "Абū Суфйāн". ин Гибб, Ҳ. А. Р.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме И: А–Б (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. п. 151. ОCЛC 495469456. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=Аб%C5%АБ+Суфй%C4%81н&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч.
- Wатт, Монтгомерй Wиллиам. Муҳаммад: пайғамбар ва давлат арбоби. Лондон: Охфорд Университй Пресс, 1961. ИСБН 9780198810780.