Mushtum
Муштум — Абдулла Қодирий томонидан ташкил этилган ҳажв ва кулги журнали. Журнал 1923-йил 18-февралидан бери чоп этилади. Тошкентда ойда 1 марта чиқади. Муштумнинг 1-сони 1923-йил 18-февралда „Туркистон“ газетасига илова (3 минг нусхада), 1924-йилдан „Қизил Ўзбекистон“ нашри сифатида чоп этилган.
| Муштум | |
|---|---|
| Соҳаси | Ҳажвия, танқид |
| Даврийлиги | |
| Тили | Ўзбекча |
| Таҳририят манзили | Тошкент, Буюк Турон кўчаси, 41-уй |
| Бош муҳаррир | Носиржон Тошматов |
| Муассислар | "Шарқ" нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси |
| Нашриёт (мамлакат) | (Ўзбекистон) |
| Нашр тарихи | 1923-йил 18-февралдан |
| Ҳажми | 2,8 босма табоқ |
| Адади | 22.000 нусха |
| | |
| Веб-сайти: www.муштум.уз | |
Журналнинг 1-сонида унинг ташкилотчиларидан Абдулла Қодирийнинг „Муштум таърифида“ деган бош мақоласи берилган. Мазкур мақолада Муштумнинг йўналиши белгиланган:
Бу „Муштум“ зўрлик муштуми эмас, ҳақлик муштумидир, бу „Муштум“ золимлар муштуми эмас, мазлумлар муштумидир. Шунинг учун бунинг маъноси ҳам бошқачадир...
Муштумга турли даврларда ижод қилган Ғози Юнус, Чўлпон, Ҳожи Муин, Алижон Холиқо’в, Рафиқ Мўмин, Ғафур Ғулом, Комил Алиев, Абдулла Қаҳҳор, Носир Сайд, Ғайратий, Собир Абдулла, Саид Аҳмад, Анвар Муқимов, Худойберди Тўхтабоев, Анвар Обиджон ва бошқа ижодкорлар ўз асарлари билан иштирок этган. Муштумда чоп этилган кўпгина ҳажвий асарлар адабиётимизнинг бебаҳо дурдоналарига айланган. Масалан Ғафур Ғуломнинг „Шум бола“си, Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмаднинг энг сара ҳажвиялари, Эркин Воҳидовнинг „Донишқишлоқ ҳангомалари“, Абдулла Ориповнинг „Жаннатга йўл“ драмаси. Юзлаб танқидий мақолалар, фелетонлар жамиятни турли иллатлардан тозалашда Муштумнинг асосий қуроли ҳисобланган.
Журнал ўз фаолиятида турли ижодий шакллардан, жумладан Насриддин Афанди, Алдар Кўса каби халқ оғзаки ижодидаги образлардан кенг фойдаланади. Унинг саҳифаларида муҳим воқеаларга бағишланган фелетон, памфлет, ҳажвия, ўртоқлик ҳазиллари ва бошқа танқидий материаллар ёритилади.
Муштум ўз карикатуралари билан ҳам машҳур. Унинг биринчи рассоми Иштван Тулля бўлган, кейинчалик журналда турли йилларда Т.Муҳамедов, Д. Синицкий, М. Воробейников, Н. Иброҳимов, А.Холиқов, С. Субҳонов, А. Қамбаров, С.Салоҳиддинов, Ҳ.Содиқов ва бошқалар ишлади.


Муштумга Ғози Юнус, Зиё Саид, Ғ.Ғафуров, Ҳусайн Шамс, Ж. Маҳмудов, М. Муҳамедов, Акмал Пўлат, З. Йўлдошев, Мирмуҳсин, Иброҳим Раҳим, Н. Аминов, Мақсуд Қориев ва бошқалар муҳаррирлик қилган.
1998-йил 28-августда журналнинг ҳафталик иловаси — „Афанди“ газетаси ташкил этилган. Газетада даврнинг долзарб муаммолари, танқидий мақолалар ҳам кенг ёритилади. Ҳозир Муштумнинг бош муҳаррири — Ашурали Жўраев (1996-йилдан). Адади 10000 (2003)[1][2].

Журналнинг 100 йиллиги
„Муштум“ журналининг 100 йиллиги 2023-йилнинг 19-май санасида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ўтказилди[3].
Ҳаволалар
- www.муштум.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-12-05 санасида архивланган)
Манбалар
| Матбуот нашри ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |