Мушуксимонлар (Фелидаэ) — йиртқич сут эмизувчилар туркуми оиласи. Катталиги ҳар хил. Боши юмалоқ, думи одатда узун. Оёқлари нисбатан узун, бармоқларида юради. Олдинги оёқлари 5 бармоқли (бир бармоғи бошқаларидан баландроқда жойлашган), орқа оёқлари 4 бармоқли. Тирноқлари юрганида оёғи ичига тортилади (гепардларда тортилмайди). Йиртқич, тунда фаол ҳаёт кечиради, йиртқич тишлари яхши ривожланган, озиқ тишлари ўткир қиррали. Мушуксимонларнинг жуни одатда қисқа, ҳар хил рангли бўлади. 4 уруғ (йирик мушуклар, мушуклар, қор қоплонлари, гепардлар), 36 тури Австралия ва Антарктидадан ташқари барча қитъаларда тарқалган. Ўзбекистонда 8 тури (қоплон, гепард, силовсин, қорақулоқ, тўқай мушуги, манул, қум мушуги, ёввойи мушук) яшайди. Кўпчилиги йилига бир марта 1–7 тадан бола туғади. Ўлжасига пана жойда пойлаб туриб ташланади. Кўпчилик тури тутқинликда ҳам кўпаяди. Айрим турлари мўйна]си учун овланади; чорвачиликка қисман зиён келтиради. 15 тури Халқаро Қизил китобга киритилган.

Мушуксимонлар[1]
YoʻlbarsKanada silovsiniServalPumaBaliqchi mushukOsiyo mushugiOtselotYevropa mushugi
Биологик классификация
Домен: Эукариотлар
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Туркум: Йиртқичлар
Оила: Мушуксимонлар
Фисчер вон Wалдҳеим, 1817-йил

Манбалар

  1. ↑ Wозенcрафт, W. C. „Фелидаэ“, . Маммал Спеcиэс оф тҳе Wорлд: А Тахономиc анд Геограпҳиc Референcе, 3-, Жоҳнс Ҳопкинс Университй Пресс, 2005 — 532–548-бет. ИСБН 978-0-8018-8221-0. ОCЛC 62265494. 

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.