Мушуктирноқ (Астрагалус cорругатус) — дуккакдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўт. Поясининг уз. 5—15 см, тубидан шохланади. Барги тоқ, пацимон мураккаб. Гули бинаф-ша ранг, тўпгули шингилсимон. Дуккагининг уз. 2—4 см, эни 2—2,5 мм, ёйсимон эгик, учи илгаксимон кайрилган, мушукнинг тирноғини эслатади (номи шундан олинган). Уруғи 14—20 та. Апрелда гуллаб, майда уруглайди. М. Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Қорақалпоғистоннинг қумли ерларида ҳамда тоғ ён бағирларида тарқалган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил