Musika uquvi
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мусика уқуви - инсоннинг мусиқа асаридаги товушлар (баландпастлик, метр, ритм, тембр хусусиятлари)ни эшита билиш, уларнинг изчиллик мазмунини тушуниб овоз ёки бирор чолғуда ижро эта олиш қобилияти. Мусика уқувининг асосий икки погонасини ажратиб кўрсатиш мумкин. Мусиқий физиология нуқтаи назаридан Мусика уқуви бу товушларни эшита олиш аппаратидир. У кенг диапазони ҳамда товушларнинг ўзгарувига ўта сезгирлиги билан белгиланади. Мусика уқуви орқали одам мусиқатовушларининг баландлигини (16 дан тахминан 20000 г(<гача, сент ҳисобида), кучи (децибел ҳисобида), туси (тембрни) ва давомийлигини ажрата олади. Бунда абсолют (мутлақ, яъни товушлар баландлигини бошқа товушлар баландлигига таққосламасдан идрок этиш) ва нисбий Мусика уқуви ажратилади. Мусиқий психология нуқтаи назаридан Мусика уқуви мусиқий товушларнинг функсионал нисбатлари, бадиий хусусиятларини идрок этиш крбилияти: лад ҳисси (куй товушларидаги лад функсияларини ажратиш қобилияти), гармоник уқув (кўп овозли мусиқани идрок этиш, интервал ва аккордларннж хусусиятларини ҳис этиш қобилияти), интонация уқуви (маълум яо/томлардаги интонацияни, ундаги товушларнинг баланд-пастлигини ҳамда оғишмаларини эшитиш ва такрорлаш қобилияти), тембр уқуви (овоз ёки чолғу садоларининг бирбиридан фарқини ажратиш қобилияти), композиция ҳисси (мусиқа асаридаги шаклий тузилмаларнинг ўзаро нисбатларини идрок этиш) ва бошқа Иллй билан бирга мусиқа асарини эшитмай, ижро этмай туриб уни нота ёзувицан ўқиб тасаввур эта олиш ҳамда ижро жараёнида куй ва асарни хотирада яратиш ички Мусика уқувига киради. Мусика уқувини ривожлантирадиган махсус ўқув фани солфежи-одир. Мусика уқувини ўрганиш тарихи Европа илмида ХИХ асрнинг 2-ярмидан бошланган (Г. Гелмголс, К. Штумпф). ХХ асрда Н. Гарбузов, П. Барановский, Е. Юскевичлар Мусика уқувининг нисбийлигини исботлаб берди (қаранг Зона). К. Сишор (АҚСҲ), Б. Теплов, Е. Назайкинский (Россия), Ўзбекистонда — Л. Ковал Мусика уқувини ўрганишга катта ҳисса қўшдилар. Мусика уқуви хусусиятлари янги (айниқса, электрон) мусиқа чолғуларини ишлаб чиқишда, консерт залларини қуриш, радио, телевидение ёзувларида эътиборга олинади (яна қаранг Акустика, мусиқа к,исми).
Олимжон Беков[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |