Мусиқа луғати — мусиқашунос Илёс Акбаров томонидан тузилган илк ўзбек тилидаги мусиқий луғат[1].

Мусиқа луғати
Муаллиф(лар) Илёс Акбаров
Муҳаррир(лар) Тўхтасин Ғофурбеков
Мамлакат SSSR bayrogʻi ЎзССР (1-нашри)
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон (2-нашри)
Тил ўзбекча
Жанр(лар)и Луғат
Нашр этилган санаси 1987-йил
Нашриёт „Ғафур Ғулом“ номидаги адабиёт ва санъат нашриёти

Мазмуни

Мазкур луғатда мусиқа соҳасининг кўплаб тармоқлари, жумладан, мусиқа назарияси, жанрлари, шакллари, хусусан куй, гармония, полифония, оркестрлаштириш, халқ ижодиёти, мусиқа акустикаси, мусиқа ижрочилигига оид терминлар жамланган. Шунингдек, мусиқа асбобларининг тасвирлари, 600 га яқин терминлар, нота мисоллари ва турли жадваллар билан янада бойитилган.

Яратилиши

Луғатни тузишда Аркадий Илич Островскийнинг „Краткий музыкальный словарь“ (1949), Александр Наумович Должанскийнинг „Краткий музыкальный словарь“ (1955), В.С.Штейпресс ва Израил Маркович Ямполский ҳамкорликда тузган „Энциклопедический музыкальный словарь“ (1966), Татяна Крунтяева, Наталя Молокова ва Александр Ступелларнинг „Словарь иностранных музыкальных терминов“ каби рус мусиқашуносларининг адабиётларидан[1] ҳамда Исъҳоқ Ражабовнинг „Мақомлар масаласига доир“ монографиясидан фойдаланилган[2].

Нашрлари

Дастлабки нашр 1987-йилда „Ғафур Ғулом“ номидаги адабиёт ва санъат нашриётида чиқарилган[1]. Луғатнинг тузатилган ва кенгайтирилган 2-нашри эса 1997-йилда „Ўқитувчи“ нашриётида чиқарилган[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Илёс Акбаров. Музика луғати Тўхтасин Ғофурбеков: . Тошкент: „Ғафур Ғулом“ номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987 — 332-бет. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Илёс Акбаров. Мусиқа луғати, 2 Тўхтасин Ғофурбеков: . Тошкент: „Ўқитувчи“ нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.