Musiqashunoslik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мусиқашунослик – санъацҳу-нослик соҳаси, мусиқа ҳақидаги фан. Мусиқа назарияси, мусиқа тарихи, мусиқий фолклористика (этномусиқашу-нослик), мусиқий танқид ва мусиқий журналистика каби асосий ҳамда бошқа фанларга алоқадор (мусиқий акустика, мусиқий психология, мусиқий палеография, мусиқий эстетика, мусиқий социология, мусиқий шарқшунослик, мусиқий библиография ва нотография ва бошқалар) соҳаларни ўз ичига олади.
Назарий М., умуман мусиқа санъати ёки муайян давр, бирор халқ, шунингдек, баъзи йирик композиторлар асарлари тузилиш қоидалари, мусиқа тили ва композиция хусусиятларини тадқиқ қилади. Мусиқанинг айрим ифодавий воситалари гармония, полифония, мусиқа шакли таҳлили, оркестрлаш, чолғушунослик каби фанларда ўрганилади. Мусиқа уқувини ривожлантиришда солфежионнт аҳамияти катта.
Тарихий М. мусиқа маданияти тараққиётига ҳар томонлама таъриф беришни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйиб, уни тарихий жараён, фалсафа, мафкура, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турлари ривожи билан боғлиқ ҳолда ёритади. Мусиқанинг умумий тарихидан ташқари йирик минтақалар (Европа, Осиё каби), буларнинг муносабати (ҒарбШарқ ёки Шарқ-Ғарб), айрим мамлакатлар ва халқаро ёки муайян давр мусиқа тарихи (классицизм, романтизм, импрессионизм), шунингдек, мусиқий услуб, жанр ва шакллар (опера, симфония, консерт ва ҳоказо), ижрочилик санъати ва бошқаларнинг юзага келиш тарихини ўз ичига олади. Мусиқа ижодиётини тадқиқ қилишда тарихий М. мусиқийназарий тахлил маълумотларига таянади, ўз ўрнида назарий М. хулосалари тўлиқ ва илмий бўлиши мақсадида ўрганилаётган ҳодисаларга тари-хан ёндашади. Назария ва тарихийликнинг чуқур, узвий алоқадорлиги М.нинг асосий шартларидандир.
Ўрта ва Яқин Шарқ халқлари мусиқа санъати қонунқоидалари тизимини ўрганувчи илми мусиқий (мусиқа илми) ВИИИ—ИХ асрларда (Юнус ал-Котиб, Халил ибн Аҳмад) шакл топган. Илми тпаълиф, илми ийқо ва илми адворпан таркиб топиб, мусика назарияси, тарихи, ижодиёти ва ижрочилиги масалалари ҳақида баҳс юритган. ХИВ—ХВ асрлар манбаларида „илми адвор“ деб ҳам аталган. Марказий Осиё маданиятида илми мусиқий асосан 3 та услубий йўналишда ривожланган: 1) мусиқа ижодиёти анъаналарини Юнонистон (Аристотел, Аристоксен, Птолемей) мантиқ илми, математикаси ва физикаси қонунқоидалари негизида умумлаштиришга асосланган илмийраци-оналистик йўналиш (Форобий, Ибн Сино, Абу Абдуллох, ал-Хоразмий, Умар Хайём, Қутбиддин аш-Шерозий, Фахриддин ар-Розий ва бошқалар); 2) муайян бир ижодий услуб, мактаб ёки мусиқанинг маълум бир сохаси (ашула ёки чолғу ижрочилиги ва ҳоказо)ни амалий ўзлаштиришга мўлжалланган амалий-эмпирик йўналиш (Бану Мусо, Яҳё ал-Мунажжим, Сафиуддин ал-Урмавий, Нажмиддин Кавкабий, Дарвишали Чангий ва бошқалар); 3) Қуръон, ҳадислар, шариат арконлари ва тасаввуф ғоялари нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда мусиқанинг маънавий мо-ҳияти, тарбиявий аҳамияти масалаларини ўрганишга бағишланган диний-маънавий йўналиш (Калободий Бухорий, Абу Х°мид Ғазолий, Боқиё Ноиний, Зиёуддин Нахшабий, Нурасад Чиштий, Абдулҳақ Дехлавий, Ҳужвирий, Аббодий ва бошқалар). Охирги йўналишда илми мусиқий кўп ҳолларда „самоъ“ деб аталган. Темурийлар даврида илмийрационалистик ва амалий-эм-пирик услубларни ўзаро мужассамлаштиришга йўналтирилган таълимотлар вужудга келди (Абдулқодир Мароғий, Абдураҳмон Жомий, Зайнулобиддин ал-Ҳусайний, Кавкабий ва бошқалар)- Илми мусиқийнинг муаммолар тизими мусиқанинг келиб чиқиши, унинг ижтимоий, маънавий, тарбиявий аҳамияти, куй турлари (алҳон) ва жанрлари, нағма, буъд, жинс, жам, ийқо, интилоқот (интонация), таълиф (ижод, композиция), чолғушунослик (синоатил-олат) ва бошқа масалалардан таркиб топиб, уларни ўрганишда математика (риёзиёт), физика (илми табиий), геометрия (ҳандаса), мантиқ ва бошқа фанлар крнунқоидалари, исбот воситалари кенг татбиқ этилган. ХХ асрнинг бошларидан илми мусиқий Европа ва жаҳон мусиқашунослигининг илғор услубий тамойиллари билан бойитилиб, замонавий мусиқа шарқшунослигининг тари-хий, услубий негизи ва таркибий кисми сифатида ривожланган (мас, А. Фитратнинг „Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи“, 1927 – араб алиф-босида; янги нашри, Т., 1993).
Ўзбекистонда кенг қамровли М. ХХ асрдан ривож топа бошлади. 1920— 30 йилларда пайдо бўлган илк М. асарлари, асосан, шу даврда тўплана бошлаган ўзбек мусиқа меросини тизимли ўрганишга (В. Успенский, Н. Миронов, Е. Романовская, Ил. Акбаров ва бошқаларнинг мақола ва китоблари), миллий чолғу асбобларни таснифлашга (В. Беляев) қаратилган. Ўзбекистон композиторлик мусиқа маданиятига оид биринчи йирик тадқиқот („Ўзбек мусиқасининг ривожланиш йўллари“, рус тилида) 1946-йилда яратилган. Кейинги даврда ўзбек мусикашунослиги, асосан, мусика меросини кенг миқёсда тўплаш ва тадқиқ қилиш (мас, „Ўзбек халқ мусиқаси“, 1—9-ж.лар, Т., 1955—66; „Шашмақом“, И—ВИ жилдлар, Т., 1966—75; И. Ражабов, „Мақомлар масаласига доир“, Т., 1963; Ф. Кароматов, „Ўзбек халқ мусиқаси мероси“, 1 – 2:ж., Т., 1978—83; Т. Ғафурбеков, „Ўзбек профессионал мусиқа ижодининг фолклор манбалари“, Т., 1984"), айрим жанрларнинг шаклланиши (мас, Я. Пеккер, „Ўзбек операси“, М., 1963, 2нашр, 1984; Н. Янов-Яновская, „Ўзбек симфоник мусикаси“, Т., 1979, рус тилида; Т. Ғафурбеков, „Миллий монодиянинг ижодий ресурелари ва буларнинг замонавий ўзбек мусиқасида сайкал топиши“, Т., 1987, рус тилида); ўзбек мусиқасининг ХХ аср тарихи („Ўзбек совет мусикаси тарихи“, 1—3 ж., Т., 1972—1991, рус тилида), Шарқ алломалари илмий мероси (мас, О. Матёқубов, „Форобий Шарқ мусиқа асослари ҳақида“, рус тилида, Т., 1986; А. Назаров, „Форобий ва Ибн Сино мусиқий ритмика хусусида“, Т., 1995), ўзбек созанда ва хонандалари фаолияти („Ўзбек халқ созандалари“, 1—2-китоб, Т., 1959—74), мусика чол-ғулари ва чолғу мусиқаси (Ф. Кароматов, „Ўзбек чолғу мусиқаси“, Т., 1972; Т. Визго, „Урта Осиё мусика чолғулари“, М., 1981, рус тилида) ва бошқа масалаларга оид йирик асарлар, тадқиқотлар, тўпламлар яратилди. ХХ асрнинг сўнгги чорагида тан олинган бир қанча дареликлар ўзбек тилига (Т. Ғафур-беков таҳририда) таржима қилинди, илк мусиқа луғатлари (Ил. Акбаров) ва янги дареликлар (Т. Қурбонов, О. Азимова) яратилди. Ўзбек мусикашунослари халқаро мусиқа анжуманларида фаол қатнашади, уларнинг асарлари чет элларда нашр этилган. Ўзбекистон мусиқашунослигига Ил. Акбаров, Я. Пеккер, Т. Визго, Ф. Кароматли, И. Ражабов, А. Жабборов, С. Галицкая, Н. ЯновЯновская, Т. Ғафурбеков, Р. С. Абдуллаев, О. Матёқубов, А. Назаров, Р. Юнусов ва бошқа салмоқли қисса қўшган.
Тошкент (2002-йилдан Ўзбекистон) давлат консерваториясида 1940-йиллардан эътиборан М.нинг тарихий, назарий, фолклоршунослик, 1972-йилдан мусиқий шарқшунослик, мусиқий танқид ва журналистика йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланади. Санъацҳунослик илмий тадқиқот итида номзодлик (1981—92), длик ҳамда номзодлик (1992-йилдан шу кунга қадар) диссертациялари бўйича ихтисослашган кенгаш фаолияти доирасида Ўзбекистон, Марказий Осиё ва Закавказе М.ги учун илмий даражали кадрлар тадқиқотлари ҳимояси ўтказилади. Иккала муассасада М.ка доир аспирантура ва докторантура очилган. Абдуманнон Назаров, Тўхтасин Ғафурбеков.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |