Прага кўчаларида ижрочини кўрган

Мусиқий арра — мусиқа асбоби сифатида қўлланилувчи арра ҳисобланади. Штрихига кўра глиссандога киради; ундан чиқувчи товуш терменвоксни эслатади.

Арра илк бора ХИХ асрда АҚШнинг Аппалача шаҳрида мусиқа асбоби сифатида қўлланган деб ишонилади. 1900-йилларга келиб эса бундай мусиқий аррани ишлаб чиқаришга ихтисослашган ўндан ортиқ компаниялар очилган;[1] ХХ асрнинг биринчи ярмига келиб эса, асбобларни ишлаб чиқариш бир оз камайган, аммо кейинчалик яна оммалашган. Ҳозирда мусиқий арра бошқа мамлакатларда ҳам ишлаб чиқарилган — хусусан, Англия ва Швецияда.[2].

1975-йилда бастакор Жек Ницшенинг "Какку уяси устидан учиб ўтаётиб" филмида улкан эътиборни тортиш учун мусиқий арранинг овоз эффектидан фойдаланилган.[3]

Россиялик мусиқачи, муаллиф-қўшиқчи Павел Кашин бир неча албомларни ёзишда аррадан фойдаланган.[4].


Ню-Ёрк мунтазам равишда Халқаро мусиқий арра фестивалининг мезбони бўлади (инглизча: Неw Ёрк Cитй Мусиcал Саw Фестивал). 2009-йилда фестивал давомида Халқаро Гиннеснинг рекордлар китобига рекорд ўрнатилган: арра ёрдамида ансамблдаги 53 нафар мусиқачи Шубертнинг „Аве Мариа“сини ижро этишган.[5].

Яна қаранг

Манбалар