Мускат — бу мушкни эслатувчи ўзига хос ҳидга эга бўлган („мускат“) резавор узум турларининг (Витис винифера) узум нави гуруҳи. Мускат узумлари янги ҳолида истеъмол қилинади, шунингдек, Мускат виноларини тайёрлаш учун ҳам ишлатилади.[1]

Мускат узумлари Италия, Испания, Португалия, Франсия, Германия, Молдова, Қрим ва бошқа мамлакатларда етиштирилади.

Маскатнинг энг машҳур навлари[манба керак] : оқ (ладан), пушти, александрия, гамбург, венгер, қора навлар ҳисобланади. Энг яхши мускат винолари оқ, пушти ва қора мускат узумларидан тайёрланади. Жами 200 га яқин мускат навлари мавжуд.

Мускат навларининг кенг тарқалгани ва миқдори унинг энг қадимги хонакилаштирилган гуруҳ бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Маданий узум турига тегишли кўпчилик узум навларининг айнан мускатлардан келиб чиққанига оид назариялар ҳам мавжуд.[2]

„Мускат“ сўзи узум ва шароб номи сифатида рус тилига франсуз тилидан кириб келган (мусcат), туб сўз эса катта эҳтимол билан лотинча: мусcус — „мушк“ сўзидан келиб чиққан. Мускат узумлари ҳақида айнан мана шу ном билан сўз юритилган энг қадимги ёзма манба — англиялик Бартоломейнинг „Нарсаларнинг хусусиятлари ҳақида“ энциклопедияси (ХИИИ аср) ҳисобланади. Ушбу номнинг келиб чиқишига оид бошқа версиялар ҳам мавжуд, хусусан унинг тарихини Юнонистоннинг Мошатон шаҳри ёки италянча: мосcа („чивин“) сўзларига ҳам боғлашади[1][3][4][5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 БСЭ3 1974.
  2. ↑ Ж. Робинсон Винес Грапес & Wинес пг 183 Митчелл Беазлей 1986 ИСБН 1-85732-999-6
  3. ↑ Н. И. Епишкин „Мускат“, . Исторический словарь галлицизмов русского языка. ЭТС, 2010. 
  4. ↑ „Мусcат“. Диcтионарй бй Мерриам-Wебстер. Мерриам-Wебстер. Қаралди: 2021-йил 18-декабр.
  5. ↑ Wине Грапес 2012.

Адабиётлар