Muskul sistemasi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мускул системаси - мускуллар ва уларнинг тутамлари мажмуи; одатда, бириктирувчи тўқима билан бирлашган бўлади. Ҳаракатланишда асосий рол ўйнайди. Бир ҳужайралилар ва булутларда Мускул системаси бўлмайди, умуртқалиларда эса яхши ривожланган (гавданинг 1/3—1/2 қисмини ташкил этади). Организмнинг ҳаракатланишини, гавда мувозанатини, шунингдек, нафас олишни, организмда овқат ва қоннинг силжишини таъминлайди. Мускул системаси тўқималарида кимёвий энергия механик энергияга айланади, натижада организм билан атроф муҳит ўртасида иссиклик алмашиниб туради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |