Муслиҳиддин Қутбиддинович Муҳиддинов (1945-йил 5-май, Ургут тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбек олими, адабиёцҳунос, филология фанлари доктори (1995), профессор.

Муслиҳиддин Қутбиддинович Муҳиддинов
Таваллуди 1945-йил 5-май (1945-05-05) (81 ёш)
Ургут тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби филолог, адабиёцҳунос
Соҳаси адабиёцҳунослик
Иш жойлари Самарқанд давлат университети профессори
Таълими Қарши давлат педагогика институти
Илмий даражаси филология фанлари доктори
Илмий унвони профессор
Академик раҳбарлари Ғулом Каримов
Ботирхон Валихўжаев
Машҳур ишлари Алишер Навоий ва унинг салафлари ижодида инсон консепсияси („Хамса“ларнинг биринчи достонлари асосида)
Мукофотлари

Турмуш ўртоғи Сайима Муҳиддинова
Дини Ислом (ҳанафийлик)

Таржимайи ҳоли

Муслиҳиддин Муҳиддинов 1945-йил 5-майда Ургут туманида таваллуд топган[1]. Муслиҳиддин Муҳиддинов Ургут тумандаги машҳур эшонлар „Эшони Ургутийлар“ авлодидан[2]. Аждодлари Нақшбандия тариқатининг йирик намояндалари бўлишган. Бобокалони Валихон Ургутий (1842–1915) ўз даврида „қутб уз-замон“ деб танилган[2][3]. Мадраса ташкил қилиб, унда талабаларга дарс берган. 1915-йилда вафот этганидан кейин унинг шу фаолиятини ўғли Муҳиддинхон (1875–1931), ундан сўнг эса отаси Қутбиддинхон (1906–1983)[4] давом эттирган[2]. 1914-йилда бобоси шайх Муҳиддинхон томонидан Чорчинор мадрасаси бунёд этилган.

Муслиҳиддин Муҳиддинов 1967-йилда Қарши давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факултетини тамомлаган. 1967–1968-йилларда Самарқанд давлат педагогика институти ўзбек адабиёти кафедраси ўқитувчиси, 1968–1971-йиллари Тошкент давлат университети ўзбек филологияси факултети аспиранти, 1971–1983-йилларда Самарқанд давлат педагогика институти ўзбек адабиёти кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчи, доцент, кафедра мудири, 1983–1985-йиллари ушбу институтнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича проректори, сиртқи ва кечки бўлим проректори, 1985-1992-йилларда мазкур олий таълим муассасасининг ўзбек адабиёти кафедраси доценти, профессор вазифасини бажарувчи, 1992–1998-йиллари Самарқанд давлат университети ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси профессори, 1998–2011 йилларда ушбу университетнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори ҳамда „Самарқанд университети“ газетаси муҳаррири, 2003–2004-йиллари ректор вазифасини бажарувчи[5], 2011–2015-йилларда университетнинг ўзбек адабиёти тарихи кафедраси, 2015–2017-йиллари ўзбек тили ва адабиёти кафедраси професори лавозимида фаолият олиб борган[1]. 2017-йилдан ушбу университетнинг мумтоз адабиёт тарихи кафедраси профессори[1].

Оиласи

Оилали, 6 нафар фарзанди, 4 ўғил, 2 қизи бор. Рафиқаси Сайима Муҳиддинова[6].

Илмий фаолияти

Муслиҳиддин Муҳиддинов 1972-йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ғулом Каримов илмий раҳбарлигида „Ўзбек классик адабиётида „Баҳром ва Дилором“ ҳамда „Баҳром ва Гуландом“ сиклидаги достонлар („Ўзбек классик адабиётида „Баҳром Гўр“ сюжетининг эволюцияси“)“ мавзусида номзодлик диссертациясини, 1995-йилда академик Ботирхон Валихўжаев илмий маслаҳатчилигида „Алишер Навоий ва унинг салафлари ижодида инсон консепсияси („Хамса“ларнинг биринчи достонлари асосида)“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган[1][6]. 12 та монография, 18 та ўқув, услубий қўлланма, 300 дан зиёд илмий-назарий мақолалар[6], „Талқинларда оламча ма’но“, „Адабий ан’ана ва ижодий ўзига хослик“, „Алишер Навоий ижодида ма’навий пок инсон талқини“, „Комил инсон — адабиёт идеали“, „Нурли қалблар гулшани“, „Икки олам ёғдуси“, „Барҳаёт анъаналар“, „Навобахш ҳикматлар“[6], „Ўзбек классик адабиётида гуманизм масалалари“, „Кўнгил ҳайратлари“[7], „Форс-тожик шоирлари ижодида комил инсон талқини“[8], „Зоти бобаракот (Шайх Қутбиддинхон Ургутий)“[9] китоблари муаллифи[2][5][10]. 2017-йилдан Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ДСc.27.06.2017. Фил.02.03-рақамли илмий кенгаш раиси[1].

Мукофотлари

2006-йилда „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил“, 2011-йилда „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил“, 2016-йилда „Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил“, 2017-йилда „Ўзбекистон Конституциясига 25 йил“ эсдалик нишонлари[6], 2016-йил 25-августда „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси“ фахрий унвони[11], 2020-йил 27-августда „Эл-юрт ҳурмати“ ордени[12] билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Бугун туғилган кун“. уза.уз (2020-йил 5-май). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Ғолиб Ҳасанов. „Муслиҳиддин Муҳиддинов: “Чинакам илм ўз қадр-қимматини йўқотмайди, вақти келиб ўз муносиб ўрнини топади”“. зарнеwс.уз (2020-йил 28-декабр). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  3. ↑ „“Чорчинор” эпиграфик ёдгорликлари“. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази сайти (2021-йил 4-октябр). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  4. ↑ „Самарқандда 7,5 минг намозхонга мўлжалланган вилоятдаги энг катта масжид қуриб битказилди“. дарё.уз (2020-йил 22-август). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 Баҳодир Каримов, Ҳабиб Абдуназар, Иброҳим Саидов, Биби Робиа Саидова. ХХ аср ўзбек адабиёти мумтозшунослиги. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси давлат илмий нашриёти, 2016 — 552-бет. ИСБН 978-9943-07-420-0. 
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 Гуличеҳра Дурдиева. „Элни маърифат асрайди“. юз.уз (2020-йил 2-октябр). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  7. ↑ „Икки даҳо, икки бебаҳо“. юз.уз (2021-йил 19-феврал). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  8. ↑ Жўлибой Элтазаров, Машҳура Ҳасанова. „СамДУ профессори форс-тожик адабиёти ижодкорлари асарларидаги комил инсон талқинини таҳлил қилди“. зарнеwс.уз (2020-йил 16-июл). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  9. ↑ Ғолиб Ҳасанов. „Зоти бобаракот“. зарнеwс.уз (2020-йил 26-август). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  10. ↑ „Бугун туғилган кун: Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович“. зарнеwс.уз (2021-йил 5-май). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  11. ↑ „Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, та’лим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, сан’ат, ма’навият ва ма’рифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. гов.уз (2016-йил 25-август). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  12. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. президент.уз (2020-йил 27-август). 2023-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.