Википедияда исми Муслим бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Абу ал-Валид Муслим ибн ал-Валид ал-Ансорий (тах. ҳижрий 30/милодий 748 – ҳижрий 207/милодий 820), [1] Сари ал-Ғавоний номи билан ҳам танилган ( арабча: صريع الغواني‎‎ [2]), илк Аббосийлар даврининг энг яхши шоирларидан бири ва ансорийларнинг мавлоларидан эди[3]. Ҳилари Килпатрик сўзларига кўра, Муслим ибн ал-Валидга аббосийлар аслзодалари ҳомийлик қилган, у "янгиланиш" даври адабиётининг илк намояндаларидан бири бўлиб, [а] шароб ва муҳаббат ҳақида ше'рлари машҳур бўлган, шунингдек, қасидалар ҳам ёзган[1].

Араб адабиёти энсиклопедиясининг таъкидлашича, Муслим ибн ал-Валид Куфада туғилиб ўсган. У Ҳорун ар-Рашид ҳукмронлиги даврида 794-йили Бармакийлар парчаланишидан олдин Бағдодга кўчиб ўтган[3].

У еттинчи аббосий халифаси ал-Маъмун даврида вазир бўлган Ал-Фазл ибн Саҳлнинг э'тирофига сазовор бўлди ва Журжон (ҳозирги Эрон давлатидаги Гўрган шаҳри), кейинроқ эса Исфаҳонда халифа ал-Ма'муннинг муҳрдори этиб тайинланди. Ал-Фазл ўлдирилганидан кейин Муслим ибн ал-Валид ше'риятни тарк этди ва вафотига қадар ёлғиз ҳаёт кечирди[5]. У Гўрган шаҳрида дафн этилган.

Нашр ва таржима

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Килпатриcк, Ҳиларй. Макинг тҳе Греат Боок оф Сонгс: Cомпилатион анд тҳе Аутҳор'с Cрафт ин Абû л-Фараж ал-Исбаҳâнî'с Китâб ал-агҳâнî. Роутледге, 2003 — 337-бет. 
  2. ↑ Голдзиҳер, Игнác. А Шорт Ҳисторй оф Арабиc Литературе, 1959 — 57-бет. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Энcйcлопедиа оф Арабиc Литературе, 1998 — 557-бет. 
  4. ↑ Бонебаккер, С. А. „Ибн ал-Муʿтазз анд Китāб ал-Бадīʿ“, . Аббасид Беллес Леттрес, 1990 — 396-бет. 
  5. ↑ Броcкелманн, Cарл. Ҳисторй оф тҳе Арабиc Wриттен Традитион: Супплемент Волуме 1, 2017 — 118-бет. 
  1. ↑ Қуотинг С. А. Бонебаккер,

    Аccординг то Ибн ал-Муʿтазз, бадīʿ девиcес до нот аппеар фор тҳе фирст тиме ин тҳе wорк оф тҳе эарлй Аббасид поэц суч ас Башшāр, Муслим б. ал-Wалīд анд Абū Нуwāс; стилл тҳей аре море фреқуэнтлй фоунд ин тҳеир wорк тҳан ин тҳе поэмс оф тҳе анcиэнц."[4]

Ҳаволалар