Муслима Абдужалилова (2004-йил 18-июн, Олмазор тумани, Тошкент, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик ёшлар етакчиси ва экологик ташаббускор. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бош мутахассиси ҳамда „Сувни биргаликда асраймиз“ экологик лойиҳасининг асосчиси ва раҳбари. „Ўзбекистон белгиси“ кўкрак нишони соҳиби.

Муслима Абдужалилова
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Бошланғич ташкилотларни фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси, лойиҳа раҳбари
Фаолият йиллари 2025-йилдан
ташкилот Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Мукофотлари „Ўзбекистон белгиси“ кўкрак нишони
„Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги“ эсдалик нишони

Таржимаи ҳоли ва таълими

Муслима Абдужалилова 2004-йил 18-июнда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида туғилган ва ўша ерда вояга етган.

2010–2019-йилларда Тошкентдаги „Сеҳриё“ хусусий мактабида, 2019–2021-йилларда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университети академик лицейида таълим олган.

Лицейни тамомлагач, Буюк Британиянинг Кембриж шаҳридаги Англиа Рускин университетига ўқишга қабул қилинган. У ерда 4 йил давомида „Бизнес бошқаруви ва туризм“ йўналишида таҳсил олиб, 2025-йилда Фирст-Cласс Ҳоноурс даражаси билан тамомлаган.

2025-йилда Ўзбекистонга қайтиб, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида иккинчи олий таълимни — „Молия ва молиявий технологиялар“ йўналишида бошлаган ва ҳозирда шу йўналишда таҳсилини давом эттирмоқда.

Меҳнат фаолияти

2025-йил июл ойида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида референт сифатида иш бошлаган. Ўша йилнинг декабр ойида бош мутахассис лавозимига кўтарилган.

Фаолияти давомида ёшлар билан ишлаш, халқаро ҳамкорлик, тадбирларни ташкил этиш, ёшлар ташаббусларини мувофиқлаштириш ва экологик лойиҳаларни ривожлантириш билан шуғулланган.

„Сувни биргаликда асраймиз“ лойиҳаси

Абдужалилова „Сувни биргаликда асраймиз“ экологик лойиҳасининг асосчиси ва раҳбари сифатида танилган. Лойиҳа аҳолида, айниқса ёшларда сувдан тежамкор фойдаланиш одатларини шакллантиришга қаратилган. Унинг доирасида олий таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ва экологик машғулотлар ўтказилиб, ижтимоий тармоқларда сувни тежашга оид материаллар тарқатилган.

Лойиҳа фаолияти Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги олий таълим муассасалари ва ёшлар ташкилотларини қамраб олган. Ташкилотчилар берган маълумотларга кўра, ташаббус доирасида:

  • тарғибот ишлари 200 дан ортиқ олий таълим муассасасида олиб борилган ва 85 мингдан зиёд ёш қамраб олинган;
  • 14 ҳудудда экологик тарғибот тадбирлари ташкил этилган;
  • сувни тежашга оид 25 мингта тарғибот стакани тарқатилган.[манба керак]

Абдужалилова лойиҳа доирасида ёшлар ва кўнгиллилар фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳудудлардаги тарғибот ишларини кузатиб бориш ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда иштирок этган. Лойиҳа Ўзбекистон ёшларининг экологик масъулиятини ошириш ва сув ресурсларини асрашга қаратилган амалий ташаббус сифатида ривожлантирилмоқда.

Халқаро фаолияти

Абдужалилова экология ва ёшлар иштирокига бағишланган халқаро тадбирларда ҳам қатнашган. 2026-йилда у „Сувни биргаликда асраймиз“ лойиҳаси раҳбари сифатида Марказий Осиё ёшларининг иқлимга оид минтақавий тадбирида иштирок этган ва БМТ Бош котиби ёрдамчиси Фелипе Пауллиэр билан очиқ мулоқотда қатнашган.[манба керак]

Мукофотлари ва эътирофлари

Манбалар

Ташқи ҳаволалар