Муснад ат-Таёлисий
“Муснад ат-Таёлисий” ёки “Муснад Абу Довуд ат-Таёлисий” (араб. مسند أبي داود الطيالسي) энг қадимги ҳадис китобларидан бири бўлиб, Имом Абу Довуд Таёлисий (750/751 – 819/820) тарафидан тузилган[1].
| Муаллиф(лар) | Абу Довуд Таёлисий |
|---|---|
| Тил | арабча |
| Жанр(лар)и | Ҳадис тўплами |
Тавсиф
Китобда деярли уч минг (3000) ҳадис мавжуд. У энг қадимги ёзма муснадлардан бири (тўлиқ иснодли ҳадис китоби) саналади. Асар ҳижрий иккинчи асрга оид бўлиб, энг ишончли ҳадис тўпламлари - “Саҳиҳайн” (Саҳиҳ ал-Бухорий ва Саҳиҳи Муслим)дан олдин ёзилган. Муснад (مسند) китоблари ровийлар (саҳобалар) таснифига асосланган ҳадис тўпламларидир. Бу тўплам тўғридан-тўғри Таёлисийнинг иши эмас, балки унинг шогирди Юнус ибн Ҳабиб устози унга етказган ривоятлар асосида яратилган асар бўлиши мумкин[2].
Нашрлари
Китоб дунёнинг кўплаб мамлакатларида нашр этилган. Булардан бири:
• “Муснад Аби Довуд ат-Таёлисий”. АбеБоокс томонидан нашр қилинган, Буюк Британия[3][4][5].
Манбалар
- ↑ „Абу Даwоод Ал-Таялиси“. www.арабнеwс.cом. Қаралди: 30-апрел 2019-йил.
- ↑ „Муснад Аби Даwуд ат-Таялисси - ҳаракат“. www.абc.се. Қаралди: 30-апрел 2019-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ Муснад Аби Даwуд ал-Таялиси, 1999. ИСБН 9789772561971. Қаралди: 30-апрел 2019-йил.
- ↑ Муснад Аби Даwуд ал-Таялиси, 1999. ИСБН 978-9772561971.
- ↑ Манҳаж ал-Имам Аби Дауд ал-Тиялиси фи муснадиҳи : дирасаҳ таҳлилияҳ нақдияҳ.. ОCЛC 957321947.