Мусо ал-Козим (مُوسَىٰ ٱبْن جَعْفَر ٱلْكَاظِم (араб тили); 745–799) — ислом пайғамбари Муҳаммад авлодидан бўлиб, ўн икки имомлик шиа исломида еттинчи имом ҳисобланади. Мусо кўпинча ўзининг сабр-тоқати ва мулойим феъл-атворига ишора қилувчи ал-Козим (сўзма-сўз таржимаси „босиқ“, „сабрли“) унвони билан танилган. У 745-йилда Мадинада шиаларнинг олтинчи имоми Жаъфар ас-Содиқ оиласида таваллуд топган. Жаъфар ас-Содиқ ўз меросхўрини Аббосий халифаларининг ғазабидан асраш мақсадида ворисни ошкора тайинламай, 765-йилда вафот этган. Бунинг натижасида келиб чиққан ворислик инқирози, охир-оқибат, ал-Козим фойдасига ҳал бўлган ва ҳозирда исмоилийлар деб аталадиган мухолиф гуруҳ асосий шиа оқимидан ажралиб чиққан[1].

Мусо ал-Козим
مُوسَىٰ ٱلْكَاظِم


Мусо ал-Козимнинг ХВИ асрдаги Усмонли тасвири
Унвони ал-Казим
(лит. 'тҳе форбеаринғ)
ал-Абд ал-Салиҳ
(лит. „тҳе ҳолй сервант“)
Шахсий маълумотлар
Таваллуди тах. 745-йил 8-ноябр
(7 Сафар 128 ҲЙ)
Вафоти тах. 31-август 799-йил(799-08-31)
(53 ёшда)
(25 Ражаб 183 ҲЙ)
Ал-Казимия масжиди,
Бағдод, Ироқ
33°22′48″Н 44°20′16.64″Э / 33.38000°Н 44.3379556°Э / 33.38000; 44.3379556
Дини Шиа Ислам
Турмуш ўртоқ(лар)и Нажма (ёки Туктам)
Фарзандлари
Ота-онаси
Бошқа номлари Баб ал-Ҳаwаъиж

Имом Содиқ вафотидан сўнг Мусо ал-Козим Мадинада қолди ва у ерда сиёсатдан четланиб, ўзини диний таълимотга бағишлади. Шунга қарамай, у Аббосий халифалари томонидан қаттиқ назорат остида бўлиб, вояга етган ҳаётининг кўп қисмини уларнинг зиндонларида ўтказди. Бу чекловларга қарши туриш учун у Аббосийлар империяси бўйлаб ўз издошларининг ишларини ташкил этиш ва улардан диний эҳсонлар йиғиш мақсадида маҳаллий вакиллардан иборат яширин тармоқ тузди. Тахминан 795-йилда бошланган унинг сўнгги қамоқ муддати 799-йилда Бағдод зиндонида вафоти билан якунланди. У Аббосий халифаси Ҳорун ар-Рашиднинг фитнаси билан заҳарланган бўлиши мумкин. Ал-Козим ва унинг набираси Муҳаммад ал-Жаводнинг мақбараси Бағдоднинг Қодҳимия шаҳридаги ўн икки имомга эътиқод қилувчи мусулмонлар учун машҳур зиёратгоҳ ҳисобланади.

Мусо ал-Козим ўн икки имомлик та’лимотидан ифротий қарашлар ва ғулувни (гҳулуww) бартараф этишда муҳим рол ўйнаган. Унинг фиқҳий масалаларга берган жавоблари “Васият фил-ақл” асарида сақланиб қолган ва унга кўплаб дуолар нисбат берилади. Мусо ал-Козим, шунингдек, суннийликда ўзининг тақводорлиги билан ҳурматга сазовор бўлган ва ҳадисларнинг ишончли ровийси (етказувчиси) ҳисобланади. У тасаввуфдаги олтин силсиланинг бир ҳалқасидир ва ба’зи сўфий авлиёлар кўпинча у билан боғланади. Ал-Козимга пайғамбарларга хос бўлмаган турли кароматлар нисбат берилади, бу кўпинча унинг олдиндан билиш қобилиятини (башоратини) та’кидлайди. Ундан сўнг имомликни ўғли Али ар-Ризо давом эттирган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Абу ал-Фараж ал-Исфаҳани, Мақатил ал-Талибиййин; Аҳмад ибн Аби Я'қуб ал-Я'қуби, Тарикҳ ал-Я'қуби.

Адабиётлар

Викииқтибосда „Муса ал-Казим“ мавзуси бўйича иқтибослар бор.

Муса ал-Казим
Аҳл ал-Байтдан
Бану Қурайш уруғи Cлан
Таваллуди: 7-Сафар 128 ҲЙ ≈ 745-йил 6-ноябр Вафоти: 25-Ражаб 183 ҲЙ ≈799-йил 1-сентябр.
Шиалик унвонлари
Олдингиси Ўн икки шиа исломининг 7-имоми
765 – 799
Кейингиси