(Муслиҳуддин, Абул Фатҳ) Мусо ибн Амир Ҳож ибн Муҳаммад ат-Табризий (ҳижрий 669-йил (милодий 1271-йил)да туғилиб, 736-ҳижрий йил (милодий 1336-йил)да вафот этган) — фақиҳ ва усул бўйича етук олим бўлган. Дамашққа, ундан Қоҳирага келган. У Расулуллоҳ қабрини зиёрат қилиш мақсадида йўлга чиққан ва Ҳижоз йўлидаги Бани Салим водийсида вафот этган. Унинг усул ал-фиқҳ хусусида бир асари бор, муаллиф уни „ар-Рафиъфи шарҳи-л-бадойиъ“ („Бадиалар шарҳи ҳақидаги мартабали китоб“)деб номлаган[1].

Мусо ат-Табризий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1271-йил (ҳижрий 669-йил)
Вафоти милодий 1336-йил (ҳижрий 736-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси фақиҳ ва усул олими

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 112-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.