Musobek
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мусобек (ХИХ аср) — Бухоро амирлигининг Россияга юборган элчиси, мирохур, 1867-йил май ойи бошларида Оренбургга келган ва Россия билан бўлган музокараларда қатнашган. М. Бухоро амирлиги билан Россия ўртасидаги чегарани 1866-йил сентабрда Сирдарёнинг сўл қирғоғи бўйлаб белгилашни таклиф қилган. Бирок, Россия Ўратепа ва Жиззахдан айрилиб қолишни истамай, фақат Янгиқўрғонни беришга кўнган. Янги битимда товон тўлаш хдқида талаб бўлмаган. М. 1867-йил декабрда Тошкентга, К. П. Кауфман ҳузурига келиб амирнинг руслар талабларига рози эканлигини билдирган. М. 1868-йил мартигача Тошкентда бўлган, уни маҳаллий аҳоли ва рус армиясида хизмат қилувчи мусулмонларни русларга қарши курашга даъват этганликда айблашган. Россия Каттақўрғонни босиб олгач (1867), М. амир элчиси сифатида 10-июнда руслар билан музокара олиб бориш учун Самарқандга келган. Амир тахтдан воз кечишини, Маккага, ҳажга боришга рухсат олиш учун император билан учрашмоқчи эканлигини билдирган. Бирок, Бухоро амирлигини тугатишни Россия режалаштирмаганди. Шунинг учун амирлик сақлаб қолиниб, оғир шартлар асосида битим имзоланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |