Musodara
Мусодара — шахсга тегишли мулкни пул тўламасдан, мажбурий равишда давлат ихтиёрига ўтказиш.[1] Мулк унинг эгасидан фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда жиноят ёки ўзга ҳуқуқбузарлик учун суд қарорига мувофиқ олинади ва баҳоси белгиланиб, мусодара қилинади.
Ўзбекистонда
Ўзбекистон Республикасида маҳкумнинг мулкини мусодара қилиш жазоси 2001-йил августида бекор қилинган (ЖК, 53-модда). Лекин жиноят йўли билан орттирилган ёки жиноят содир этиш воситаси бўлган мулк, албатта, мусодара қилинади (ЖПК, 211-модда).
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки буюми туман (шаҳар) судяси, баъзи ҳолларда — божхона ва солиқ органлари томонидан мусодара қилинади (Ўзбекистон Республикаси, МЖК, 27-модда). Жумладан, божхона назорати чоғида топилган ҳуқуқбузарлик ашёлари, транспорт воситаси олиб қўйилиб, баҳоланади ва судя ёхуд божхона органининг бошликлари томонидан мусодара қилинади (Божхона кодекси, 186-модда).
Манбалар
- ↑ "Мусодара". Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. 2000-2005.
Ҳаволалар
- Мулкингизни мусодара қилмоқчи бўлсалар, Ўзбекча Википедияга „арз қилинг“, Озодлик радиоси, 24-апрел, 2014
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |