Musoxon Dahbediy
Муҳаммад Мусохон Даҳбедий (Самарқанд 1708-йил 1776-йил Самарқанд) – Нақшбандия тариқати муршиди.
Фаолияти
Мусохон Даҳбедий ёшлик вақтида отаси билан Ҳисор шаҳрига яқин Қоратоғ мавзеида яшайдиган тоғаси Муҳаммад Ризохожаникига борган. Тоғаси Ризохожа Султон Ҳофизи Убаҳийнинг халифаларидан эди. Мусохон Даҳбедий отаси ҳамроҳлигида Ҳижоз зиёрати асносида Ҳисорга қўниб, тоғаси Ризоҳожага шогирд тушган. Тоғасининг ишорати билан Ҳиндистоннинг дорул-иршод Жаҳонобод шаҳрига ташриф буйруб Муҳаммад Обид Жаҳонободий билан учрашиб ва унга мурид тушган. Муҳаммад Обид Сирҳиндий Аҳмад Форуқ набираси бўлган. Мусохон Даҳбедий бир мунча йил Ҳиндистонда туриб кейин Самарқандга қайтган[1].
Асарлари
- Касир ул-фавойид.
- Жами Жаҳоннамойи айн ул-маоний.
- Дурар ул-асрор ва санад ул аброр.
- Зубдат ул-ҳақойиқ.
- Наводир ул-маориф.
- Дар фазилати Пайғамбар.
- Дурр ул-макнун.
- Маҳзан ут-таарруф.
- Канз ул-фавойид.
Манбалар
- ↑ Каттаэв, Комилжон. Домла Камолнинг А'лия тариқатида ўрни ҳамда Юртимизнинг охирги машҳур муршидлари. Тошкент: Қамар медиа, 2020 — 208-бет. ИСБН 978-9943-6629-8-8.