Mussonlar

Муссонлар (франсузча: моуссон; арабча: موسم [мавсум] — йил фасллари) — Ер юзасида ва тропосферанинг қуйи қисмида доимо бир томонга эсадиган ва фақат йил фаслларининг алмашиниши билангина ўз йўналишини қарама-қарши томонга ўзгартирадиган ҳаво оқими. Бунда қуруқ, кам булутли ҳаво ўрнини сернам, серёғин ҳаво олади (ёки, аксинча бўлади). Муссонларнинг ҳосил бўлишида материк билан океаннинг турлича исиши сабаб бўлади. Бунда босимнинг ўзгариши ҳал қилувчи ўрин эгаллайди. Ҳаво атмосфера босими юқори бўлган совуқ жойлардан босими паст бўлган иссиқ жойларга силжийди (Муссонлар юқори босимли ва паст босимли мавсумий жойлар орасида вужудга келади). Қишда босим материк устида юқори бўлганида Муссонлар материкдан океан томонга, ёзда эса босим океан устида юқори бўлганида тескари томонга эсади. Қишки Муссонлар кетидан, албатта, ёзги Муссонлар келади.
Муссонларнинг тропик ёки экваториал ва тропик бўлмаган хиллари бор. Муссонлар тропик минтақада кучлироқ намоён бўлиб, Ҳинд океанининг шимолий қисмига, Африканинг тропик қисмига, Осиёнинг жанубий, Ҳиндистон, Ҳиндихитой ярим ороллари, Индонезия ороллари ва Австралиянинг шимолига эсиб туради. Мўтадил минтақада Хитойнинг шарқи, шимолий-шарқий қисмига, Япония, Корея ярим оролларига, Россиянинг узоқ шарқига таъсир этади.
Тропиклардаги Муссонларлар (тропик Муссонлар) экваториал депресссия ва у билан боғлиқ конвергенсия зоналари йил давомида олдин экватордан жанубий ярим шарга, сўнгра шимолий ярим шарга, яъни жорий ярим йилликда ёз қаерда бўлса ўша ерга сурилади. Шу билан бир қаторда пассат шамолларининг шарқий мароми, яъни қишки Муссонлар ғарбий шамоллар мароми ёзги Муссонлар билан алмашади. Муссонлар атмос-феранинг пастки қатламларида ҳар хил бўлади, қалинлиги 3–4 км га етади. Муссонлар материк ичкарисига 1000 км гача кириб бориб, жойнинг асосий иқлимий хусусиятларини белгилайди.
Тоҳир Мйхторов.[1]
Галерея
Яна қ.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |