Мустабид, деспотия – якка шахс ҳукмронлигига асосланган сиёсий тузум шакли. Мустабид ҳокимияти, одатда, зўравонлик, босиб олиш, баъзан эса, қонуний ҳокимиятни ағдариб ташлаш натижасида ўрнатилади. Мустабидлик милоддан аввалги ВИИ—ВИ асрларда Юнонистон шаҳар-давлатлари (полислар)да мавжуд бўлган (масалан, Афинада мустабид Писистрат). Бундай давлатда ҳуқуқий, ахлоқий асослар бўлмайди, қонунлар ишламайди, уларнинг ўзи жуда кам бўлади. У зўравонлик, баъзан эса террор ва геноцид асосига қурилади. Мустабид ҳокимият шафқациздир. Мустабид тузумида ҳар бир одам унинг зарбига учрайди. Ўрта аср Шимолий ва Ўрта Италия шаҳар-давлатларидаги сиёсий тузум шакли ҳам мустабидликнинг намунаси эди. Бунда фуқаролик ва ҳарбий ҳукумат тўлалигича ягона ҳукмдор – синор қўлида жамланган. Мустабид режими инсоният-тараққиётининг дастлабки босқичларига хос бўлсада, айрим ҳозирги замон давлатларида ҳам унинг ўзига хос жиҳатларини кўриш мумкин[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил