Мустафо Адиб Абдулвоҳид (арабча: مصطفى أديب عبد الواحد‎‎; 1972-йил 30-августда Ливаннинг Таробулус аш-Шом шаҳрида туғилган) — ливанлик олим, дипломат ва сиёсатчи. 2020-йил 31-августдан бери Ливаннинг амалдаги бош вазири [1]. 2013-2020-йилларда Ливаннинг Германиядаги элчиси бўлиб ишлаган.

Мустафо Адиб
арабча: مصطفى أديب‎‎
Ливан Бош Вазири
Мансаб даври
2020-йил 31-август
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 30-август 1972-йил
Таробулус аш-Шом

Биография

Монпеле Университетидан Сиёсацҳунослик фанлари номзоди илмий даражасини олган. 2000-йилда у Ливан Университетида дарс беришни бошлади, 2010-йилдан — конституциявий ҳуқуқ, халқаро оммавий ҳуқуқ, сиёсий партиялар ва лоббичилик, халқаро алоқалар ва сиёсацҳунослик фанлари профессори [2] .

2000-2004-йилларда Мустафо Адиб миллиардер, жамоат ишлари ва транспорт вазири Нажиб Миқотийнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган ва 2011-2013-йилларда Миқотий Ливан бош вазири бўлганида унинг идорасини бошқади. 2013-йилда у Ливаннинг Германиядаги элчиси этиб тайинланади [3] .

2020-йил 4-августда Байрут портида иккита кучли портлаш содир бўлиб, кўплаб одамларнинг қурбон бўлишига олиб келди [4] ва 10-августда Бош вазир Ҳассон Диёб ўз ҳукуматини истеъфога чиқишини эълон қилди[5].

2020-йил 31-августда Мустафо Адиб бош вазир лавозимига номзод сифатида Ливан парламентининг аксарият фракциялари учун муросага келган шахс бўлиб чиқди (уни 120 депутатдан 90 нафари қўллаб-қувватладилар) [6] ва Президент Мишел Авн уни бош вазир этиб тайинлади [1] ва унга вазирлар маҳкамасини шакллантиришни буюрди[7]. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, янги бош вазир номзоди август ойининг бошидан буён Франсия президенти Макроннинг Ливанга иккинчи ташрифи арафасида бўлиб ўтди. Макрон Ливанга халқаро ёрдам дастурини таклиф қилди ва у мамлакатда қатъиятли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг бошланмаса, тартибсизликлар фуқаролар урушига айланиб кетиш хавфи тўғрисида огоҳлантирди[8] .

31-август куни кечқурун Франсия президенти Ливанга 6-августдан буён иккинчи ташрифини Байрут чеккасидаги Ливан миллий жипслигининг рамзларидан бири бўлмиш хонанда Фейрузнинг уйига ташриф буюриш билан бошлади ва унга „Фахрий Легион“ ордени топширди. Коттеш ташқарисида йиғилган оломон „Косметик таъмирланган ҳукуматга йўқ“, „Қотил ёки қотиллар ҳукуматига йўқ“ ва франсуз тилида: "Ноус соммес ун пеупле либре, Мустапҳа Адиб, нон! "(Биз эркин одамлармиз, Мустафо Адибга йўқ) плакатлари билан туришди[9] .

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Шелудкова, Ирина. „Новый премьер-министр Ливана“. Эуронеwс (2020-йил 31-август). Қаралди: 2020-йил 4-сентябр.
  2. ↑ „Амбассадорс ин Германй. Ҳ.Э. Мустапҳа Адиб-Абдул-Wаҳед“ (эн). Дипломатисчес Магазин. Қаралди: 2020-йил 31-август.
  3. ↑ „Мустапҳа Адиб, Лебанон'с неw ПМ-десигнате“ (эн). Франcе24 (2020-йил 31-август). Қаралди: 2020-йил 31-август.
  4. ↑ „Лебанесе ресcуэ wоркерс ҳунт фор сурвиворс афтер деадлй Беирут бласт“ (эн). Франcе24 (2020-йил 31-август). Қаралди: 2020-йил 5-август.
  5. ↑ „Ле премиэр министре либанаис, Ҳассан Диаб, аннонcе ла дéмиссион де сон гоувернемент“ (фр). Ле Монде (2020-йил 10-август). Қаралди: 2020-йил 31-август.
  6. ↑ Том Перрй эт Лаила Бассам. „Маcрон эн висите ау Либан апрèс ла дéсигнатион д'ун ноувеау Премиэр министре“ (фр). Реутерс (2020-йил 31-август). 2020-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-сентябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-12-01 санасида архивланган)
  7. ↑ „Президент Ливана поручил Мустафе Адибу сформировать новое правительство“. ТАСС (2020-йил 31-август). Қаралди: 2020-йил 31-август.
  8. ↑ Тамара Қиблаwи. „Лебанесе дипломат Мустапҳа Адиб намед Приме Министер-десигнате аҳеад оф Маcрон висит“ (эн). CНН (2020-йил 31-август). Қаралди: 2020-йил 31-август.
  9. ↑ „Ле дипломате Мустапҳа Адиб дéсигнé премиэр министре ду Либан“ (фр). Ле Монде (2020-йил 31-август). Қаралди: 2020-йил 1-сентябр.