Мустафо Бафоев (1946-йил, 11-октябр, Когон тумани Ганчкаш қишлоги) – композитор ва дирижёр. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1995). Тошкент давлат консерваториясининг ғижжак ижрочилиги (1969) ҳамда композиция (1977) ихтисосликлари бўйича тугатган. Бухоро мусиқа билим юрти, Бухоро давлат педагогика институтида ўқитувчи (1969– 79). 1979-йилдан Ўзбекистон телеради-окомпанияси қошидаги Д. Зокиров номидаги ўзбек халқ чолғулари оркестри дирижёри (1986-йилдан бош дирижёр ва бадиий раҳбари). Б. ижодига жанрлар хилма-хиллиги, мавзу (программа)ли ҳамда вокал мусиқага мойиллиги, бадиий унумдорлик хос. Унинг мусиқа услуби оҳангдорлиги, миллий анъаналарга ҳамда замонавий йўналишларга ижодий ёндашганлиги билан ажралиб туради. Б. 5 та симфония, симфоник поэма, увертюра ва бошқа асарлар, 3 та консерт, 3 та опера ("Умар Хайём", "Бухорои Шариф" телеопера-достон, "Ал-Фарғоний"), 4 та балет ("Нодира", "Улуғбек буржи" телебалетлар, "Мозийдан нур" оратория-балет, "Буюк ипак йўли"), 7 та мусиқали драма, кўпгина вокалсим-фоник асарлар, 100 дан ортиқ қўшиқ ва романс, байрам томошаларига, қатор театр ва радиоспектаклларга мусик^ ёзган. Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1997)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил