Mustafo Chelebiy
Мустафа Челебий (фаол даври: тах. 1402 – 1422-йил май), шунингдек, сохта Мустафо (туркча: Дüзмеcе Мустафа ёки Дüзме Мустафа) деб ҳам аталган Усмонийлар шаҳзодаси. ХВ аср бошларида Усмонийлар тахти учун курашган. Румелианинг айрим қисмларини икки марта, жумладан, 1419-йил январидан 1420-йилгача ва 1421-йил январидан 1422-йил майигача бошқарган.
| Мустафо Челебий | |
|---|---|
| Усмонийлар империяси султони (даъвогар) | |
| Салтанат | 1419-йил январ – 1420-йил |
| Салтанат | 1421-йил январ – 1422-йил май |
| Вафоти | 1442-йил май |
| Турмуш ўртоғи | Аҳмад Жалойирнинг қизи[1] |
| Отаси | Боязид И |
| Дини | Ислом, суннийлик |
Тарихи
Мустафо Усмонийлар империясининг султони Боязид И нинг ўғилларидан бири эди. Султон Боязид Анқара жангида Амир Темур томонидан мағлуб этилгач, Боязиднинг ўзи каби Мустафо ҳам уруш асири сифатида қўлга олинган. Шундан кейин у ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмаган, шу сабабли уни ҳалок бўлган деб ҳисоблашади. Баъзи ривоятларга кўра, султон Боязиднинг 4 ўғли Усмонийлар империясида тахцизлик даврида бир-бири билан жанг қилаётган пайтда Мустафо Самарқандда (ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида) асирликда сақланган. Амир Темурнинг вафотидан сўнг, у 1405-йилда Онадўлига қайтиб, турк бейликлари ҳудудларида яширинган.
Биринчи қўзғолон
Усмонийлар манбаларида ёзилишича, тахт учун курашда акаси султон Меҳмед И ғолиб бўлганидан кейин Румелиада (Усмонийлар империясининг Европадаги қисми) Византия императори Мануэл ИИ Палаиологоснинг ёрдами билан Мустафо ёки ўзини Мустафо деб танитган сохта шахс пайдо бўлди. Уни, шунингдек, Валахия ҳукмдори Мирcеа И ва турк Айдıноğулларı беклиги ҳукмдори Жунайдбей ҳам қўллаб-қувватлаган. Мустафо бошқа даъвогар ака-укаларини яқиндагина тор-мор қилган Меҳмед И дан империяни у билан бўлиб олишни талаб қилди. Меҳмед бу талабни рад этди ва жангда Мустафонинг қўшинларини осонлик билан тор-мор қилди. Мустафо 1416-йилда Византия шаҳри Салоникига қочди. Меҳмед билан келишувга эришилгач, Византия императори Мануэл уни Лемнос оролига сургун қилди[2][3].
Иккинчи қўзғолон
1421-йилда султон Меҳмед И вафотидан сўнг, Мустафо унинг ўғли ва вориси бўлмиш Мурод ИИ ни осонлик билан мағлуб эта олишига ишона бошлади. Византияликлар ёрдами билан у Гелиболу яъни Дарданелл бўғозини назорат қилувчи қал’ани эгаллади. Сўнгра империянинг Европадаги пойтахти бўлган Эдирнени ҳам олиб, Румелиада ҳукмронликни бошлади. Шундан кейин у одамларни ўзининг Боязиднинг асл ўғли эканига ишонтириб, Румелиадаги Усмонийлар вилояти ҳокимларининг қўллаб-қувватловига эришди. Босфор бўғози орқали Мустафонинг устидан ғалаба қозониш учун юборилган Муроднинг қўшинлари ҳам охир-оқибат унинг томонига ўтиб, Сазлидере жангида Мустафонинг кучларига қўшилди. Ўз кучига ҳаддан ташқари ишониб қолган Мустафо Дарданелл бўғозидан ўтиб, империянинг Осиё қисми бўлмиш Онадўлини ҳам забт этишга қарор қилди.
Мустафо 18 000 кишилик қўшин билан Онадўлига ўтди. У Бурса томон юриш бошлади. Мустафонинг Бурсага юриши ҳақида хабар топган Мурод ИИ ўз қўшини билан унга қарши юриш бошлади. Икки томон Улуабат кўли яқинида тўқнашди ва Мустафо биринчи жангдаёқ мағлубиятга учради[4]. Онадўлида Румелиада жуда машҳур бўлган ва Муроднинг тарафдори бўлмиш Миҳалоğлу (Коса Миҳал авлоди) Мустафонинг иттифоқчиларини унга хиёнат қилиб, Муродни қўллаб-қувватлашга даъват этди. Бундан ташқари, Мустафонинг баъзи энг муҳим иттифоқчилари, хусусан, Жунайдбей ҳам ундан юз ўгирди. Мустафо Онадўлини забт этиш умидидан воз кечди ва Муроднинг қўшинлари уни қувиб борар экан, Румелиага қочди. Мустафони қувиб етиш учун Дарданелл бўғозини кечиш мақсадида Мурод Генуя кемаларидан ёрдам сўради ва бунинг учун жуда катта ҳақ тўлади. Генуяликларнинг кўмагида Мурод ИИ аввал Гелиболуга етиб борди ва у ерни эгаллади. Гелиболу қулаши билан Мустафо Эдирнега қочди. Мурод ИИ ўз қўшини билан Эдирнега юриш қилиб, шаҳарни қўлга киритди. Эдирне қулагандан сўнг, Мустафо шаҳардан қочиб кетди, бироқ кўп ўтмай қўлга олинди ва Мурод ИИ нинг фармони билан қатл қилинди[5][6][7].
Қатл ва оқибатлар
Мустафо учун ўлим жазоси тайинланди ва у 1422-йилда осиб ўлдирилди. Усмонийлар сулоласида сулола аъзоларини қатл қилиш одатий ҳол бўлса-да, осиб ўлдириш, одатда, сулола аъзоларига нисбатан қўлланиладиган усул эмасди. Сулола вакилларини қатл қилиш учун бошқа усуллар танланарди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Мурод шу тариқа Мустафонинг ўзининг ҳақиқий амакиси (аслида шундай бўлса-да) эмас, балки сохта Мустафо эканини кўрсатмоқчи бўлган. Шунинг учун ҳам замондош Усмоний тарихчилари уни дüзмеcе (сўзма-сўз таржимаси — „сохта, сохтакор"“) Мустафо деб атаганлар[8]. Тарихчи Ошиқпошозода Мустафонининг судраб қатл жойига олиб келингани, унинг Муродга нимадир демоқчи бўлгани, бироқ бунга ҳам фурсат берилмасдан дарҳол осиб ўлдирилганини зикр қилган[9].
Шунингдек, унинг ўғилларидан бири Византия императори томонидан гаров сифатида ушлаб турилгани ҳам қайд этилган, бироқ унинг кейинги тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Яна шундай даъволар ҳам борки, Мустафо Челебий Валахияга, ундан сўнг эса Кафага қочиб қутулишга муваффақ бўлган. Сўнгра яна Салоникига қайтиб, у ерда шаҳарни қамал қилган венециялик мудофаа кучлари томонида узоқ давом этган қамалда қатнашган[9]. Бу орада Венеция томонидан яна бир Дüзмеcе Мустафо топилиб, у ўзини Боязиднинг ўғли деб таништирган ва 1425-йил баҳорида Венеция флоти билан ҳамкорлик қилган[9].

Мероси
Эдирнада ҳижрий 824-йил (милодий 1421-йил)да Меҳмед Челебийнинг номи билан зарб қилинган кумуш тангалар ҳамда Серресда зарб этилган мис тангалар бугунги кунга қадар етиб келган[9].
Манбалар
- ↑ Йıлмаз Öзтуна. Девлетлер ве ҳанеданлар: Туркие (1074-1990). Кüлтüр Баканлığı, 2005 — 111-бет. „Мустафа Çэлебî, Султан Аҳмед Cелâйир'ин кıзı иле ниşанлı иди...“
- ↑ Проф. Яşар Йücе-Проф. Али Севим: Тüркие Тариҳи Cилт ИИ, АКДТЙКТТК Яйıнларı, İстанбул, 1991 п 86-88
- ↑ Баркер, Жоҳн. Мануэл ИИ Палеологус (1391–1425): А Студй ин Лате Бйзантине Статесманшип. Рутгерс Университй Пресс, 1969 — 340–344-бет. ИСБН 0-8135-0582-8.
- ↑ „МУСТАФА ÇЭЛЕБİ, Дüзме“ (тр). ТДВ İслâм Ансиклопедиси. Қаралди: 2025-йил 20-июл.
- ↑ „МУСТАФА ÇЭЛЕБİ, Дüзме“ (тр). ТДВ İслâм Ансиклопедиси. Қаралди: 2025-йил 20-июл.
- ↑ Проф. Яşар Йücе-Проф. Али Севим: Тüркие Тариҳи Cилт ИИ, АКДТЙКТТК Яйıнларı, İстанбул, 1991 п 92-96
- ↑ Жосепҳ вон Ҳаммер: Османлı Тариҳи Вол И (cонденсатион: Абдüлкадир Караҳан), Миллиет яйıнларı, İстанбул. п 74-78
- ↑ Ҳалил İбраҳим İнал: Османлı İмпараторлуğу Тариҳи,İстанбул, 2008,ИСБН 9789944174374, п 125
- ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 Баşар, Фаҳамеддин (2006). "МУСТАФА ÇЭЛЕБİ, Дüзме" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол. 31 (Муҳаммеди̇йе – Мüнâзара). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. 292–293 б. ИСБН 978-975-389-458-6. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/мустафа-cелеби-дузме.
- Qirollik bilgiqutisida nomaʼlum parametrlar qoʻllangan sahifalar
- 15-asr Usmoniylar sulolasi vakillari
- 1422-yilda vafot etganlar
- Usmoniylar imperiyasida qatl etilgan shaxslar
- Usmoniylar shahzodalari
- Qatl etilgan turklar
- Usmoniylar imperiyasi tomonidan 15-asrda amalga oshirilgan qatllar
- Usmoniylar taxtiga daʼvogarlik qilganlar
- Sultonlarning oʻgʻillari
- Boyazid I ning farzandlari
- Usmoniylar imperiyasi shahzodalari