Мустафо И (/ˈмʊстəфə/; усмонли туркча: مصطفى اول‎‎, ‎ тах. 1600, Константинополда – 1639-йил 20-январ, Константинополда) – Усмонли империясини 1617-йил 22-ноябрдан 1618-йил 26-февралгача ва 1622-йил 20-майдан 1623-йил 10-сентябргача султони бўлган. Султон Меҳмед ИИИ ва Ҳалиме Султоннинг ўғли эди. Икки марта давлатнинг султони бўлган. Биринчи ҳукмронлиги даврида тарихчилар Мустафои авлиё (Вали Мустафо) деб атаган. Иккинчи ҳукмронлигида Мустафои далли (Дели Мустафо) деб аталган[1][2].

Мустафо И
Усмонлилар империяси подшоҳи
Мансаб даври
1622-йил – 1623-йилгача
Ўтмишдоши Усмон ИИ
Вориси Мурод ИВ
Усмонлилар империяси подшоҳи
Мансаб даври
1617-йил – 1618-йилгача
Ўтмишдоши Аҳмад И
Вориси Усмон ИИ
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 8-январ 1592-йил
Маниса, Усмонлилар империяси
Вафоти 20-январ 1639-йил(1639-01-20)
(47 ёшда)
Истанбул, Усмонлилар империяси
Имзоси [[Файл:|128х80пх|алт=]]

Ҳаёти

Мустафо тахминан 1600-йилда Топкапи саройида туғилган. У Султон Меҳмед ИИИ ва абхазлик канизак Ҳалиме Султоннинг ўғли эди[3].

1603-йилгача Усмонли султони тахтга ўтирганидан сўнг акаларини қатл этиш одат тусига кирган (Мустафонинг отаси Меҳмед ИИИ ўзининг 19 укасини қатл қилган эди). Аммо 1603-йилда Мустафонинг ўгай акаси, 13 ёшли Аҳмад И тахтга ўтиргач, у Мустафонинг ҳаётини сақлаб қолди[4].

Мустафонинг омон қолишида Кўсем Султоннинг (Аҳмеднинг севимли канизаги) таъсири бўлиб, у Аҳмаднинг тўнғич ўғли Султон Усмоннинг бошқа канизакдан меросхўри бўлишини хоҳламаган бўлиши мумкин. Агар Усмон Султон бўлса, эҳтимол ўзининг ўгай акаларини, Аҳмад ва Кўсемнинг ўғилларини қатл қилишга ҳаракат қиларди. Кейинчалик бу ссенарий Усмон 1621-йилда Аҳмад ва Кўсемнинг тўнғич ўғли Меҳмедни қатл қилганида рўёбга чиқди[5]. Бундан ташқари, Аҳмад тахтга ўтиргач, Мустафо ягона меросхўр бўлиши мумкин эди. Агар Аҳмад уни қатл қилиб, кейин ўғилсиз вафот этганида, сулола нобуд бўлар эди[6][7]. Бироқ, элчиларининг хабарлари шуни кўрсатадики, Аҳмад ўзининг ўгай акаси билан яхши муносабатда бўлган[8].

Мустафо дастлаб бувиси Сафие Султон билан бирга Эски Саройда, кейинроқ 1617-йилда Аҳмад вафотигача қафасда яшаган[9].

Аҳмаднинг ўлими Усмонли империясида низони келтириб чиқарди. Энди бир нечта шаҳзодалар Султонлик ҳуқуқига эга эдилар ва уларнинг барчаси Топкапи саройида яшар эди[5]. Шайҳулислом Эсад афанди ва Софу Меҳмед пошо (У Константинополдан узоқда бўлганида Садр вазирнинг вакили бўлган) бошчилигидаги гуруҳ Аҳмаднинг ўғли Усмон ўрнига Мустафони тахтга ўтиришга қарор қилди. Софу Меҳмед, Усмонни тахтга ўтириш учун жуда ёш бўлиб, халқ орасида нохуш фикрларга сабаб бўлмаганини таъкидлади[10].

Мустафонинг ҳукмронлиги империянинг охиригача давом этадиган янги ворислик тамойилини яратди. Усмонли султонининг ўрнига укаси биринчи марта тахтга ўтирди. Унинг онаси Ҳалиме Султон Валиде султон, регент бўлиб, катта ҳокимиятга эга эди.

Мустафо Топкапи саройидаги гуруҳлар қуроли эди[11]. 1618-йилда сарой гуруҳлари уни ёш жияни Усмон ИИ (1618–1622) фойдасига тахтдан ағдарди ва Мустафо Эски Саройга қайтарилди. Яничарлар ва Усмон ИИ ўртасидаги зиддият унга иккинчи имкониятни тақдим этди. 1622-йилда яничарлар исёни Усмоннинг тахтдан четлатилиши ва ўлдирилишига олиб келди. Мустафо тахтга қайта тикланди ва уни яна бир йил ушлаб турди[12]. 1623-йили Мурод ИВ томонидан яна тахтдан ағдарилиб, умрининг охиригача сарой тутқунлигида яшаган[13][14].

Мустафо 1639-йил 20-январда Кафесда вафот этди[3][6][15]. Бир манбада айтилишича, у 38 йиллик умрининг 34 йилини қамоқда ўтказгани туфайли эпилепсиядан вафот этган. У Аясофия ҳовлисида дафн этилган[16].

2015-йилги „Муҳтеşэм Йüзйıл: Кöсем“ турк сериалида Мустафо бир нечта актёрлар томонидан тасвирланган:

  • Алиҳан Туркдемир, Мустафо ёш шаҳзода бўлганида;
  • Боран Кузум, Мустафо Султон бўлганда;
  • Cüнейт Узунлар, Мустафо кексайганида.

Манбалар

  1. ↑ Баки Тезcан – Тҳе Дебут оф Косем Султанъс Политиcал Cареэр (2008)
  2. ↑ Гüнҳан Бöрекçи – Фаcтионс анд Фаворитес ат тҳе Cоурц оф Султан Аҳмед И анд Ҳис Иммедиате Предеcессорс (2010), п.64
  3. ↑ 3,0 3,1 Бöрекçи, Гüнҳан. „Мустафа И.“ Энcйcлопедиа оф тҳе Оттоман Эмпире. Эд. Гáбор Áгостон анд Бруcе Мастерс. Неw Ёрк: Фаcц он Филе, 2009. п. 409.
  4. ↑ Питерберг, Габриэл. „Аҳмед И“ Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Тҳирд Эдитион. Эдитед бй: Гудрун Крäмер, Денис Матринге, Жоҳн Наwас, Эверетт Роwсон. Брилл Онлине, 2012. Аccессед 10 Жулй 2012
  5. ↑ 5,0 5,1 Бöрекçи, „Мустафа И,“ п. 409.
  6. ↑ 6,0 6,1 Пеирcе, Леслиэ П.. Тҳе Империал Ҳарем: Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире (эн). Охфорд Университй Пресс, 1993 — 127-129, 145, 231-232-бет. ИСБН 978-0-19-508677-5. 
  7. ↑ Питерберг, Габриэл. Ан Оттоман Трагедй: Ҳисторй анд Ҳисториограпҳй ат Плай. Cалифорниа: Университй оф Cалифорниа Пресс, 2003 — 29-бет. ИСБН 0-520-23836-2. 
  8. ↑ Тезcан, Баки. Сеарчинг Фор Осман: А Реассессмент Оф Тҳе Депоситион Оф Оттоман Султан Осман ИИ (1618–1622) — 339 н. 89-бет. 
  9. ↑ Шаw, Станфорд Ж.. Ҳисторй оф тҳе Оттоман Эмпире анд Модерн Туркей: Волуме 1, Эмпире оф тҳе Газис: Тҳе Рисе анд Деcлине оф тҳе Оттоман Эмпире 1280-1808. Cамбридге Университй Пресс, 29 Оcтобер 1976 — 186-бет. ИСБН 978-0-521-29163-7. 
  10. ↑ Бояр, Эбру анд Кате Флеэт. А Соcиал Ҳисторй оф Оттоман Истанбул. Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, п. 42
  11. ↑ Имбер, Cолин. Тҳе Оттоман Эмпире: Тҳе Струcтуре оф Поwер, 2нд эд. Неw Ёрк: Палграве Маcмиллан, 2009, пп. 66–68, 97–98. ИСБН 0-230-57451-3.
  12. ↑ Имбер. Тҳе Оттоман Эмпире, пп. 98–99.
  13. ↑ ҳттп://www.османли700.ген.тр/энглиш/энгиндех.ҳтмл
  14. ↑ ҳттп://www.тҳеоттоманс.орг/энглиш/индех.асп
  15. ↑ Баки Тезcан. Тҳе Сеcонд Оттоман Эмпире: Политиcал анд Соcиал Трансформатион ин тҳе Эарлй Модерн Wорлд. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 110–2-бет. ИСБН 978-0-521-51949-6. 
  16. ↑ Наима, Мустафа. Наîмâ тâриҳи, Волуме 3. З. Данışман Яйıневи, 1968 — 1459-бет.