Mustafo Jemilev
Мустафо Абдулжемил Жемилев (қрим татарча: Mustafa Abdülcemil Cemilev, украинча: Мустафа Джемілєв; 13-ноябр 1943-йил , Аи-Серез, Қрим АССР, РСФСР, СССР) — совет инсон ҳуқуқлари фаоли ва диссиденти, украиналик сиёсатчи, Қрим-татар миллий ҳаракати етакчиларидан бири, 1991—2013-йилларда Қрим-татар халқи мажлиси раиси бўлган[1].
| Мустафо Абдулжамил Жемилев | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 2014-йил 20-август – 2019-йил 18-май | |
|
Мансаб даври 1998-йил 12-май – 2007-йил 15-июн | |
|
Мансаб даври 1991-йил 6-июл – 2013-йил 27-октябр | |
| Ўтмишдоши | Янги ташкил этилган |
| Вориси | Рефат Чубаров |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1943-йил 13-ноябр Мижриччиа, Қрим АССР, РСФСР, СССР |
| Сиёсий партияси | Европа бирдамлиги (2014-йилдан бери) |
| Болалари | Бир қизи, икки ўғли |
| Касби | Диссидент, ҳуқуқ ҳимоячиси, сиёсатчи |
| Дини | Сунний Ислом |
| Мукофотлари |
|
Сиёсий қарашлари ва антисовет фаолияти туфайли Жемилев университетдан ҳайдалган ва етти марта бир неча айбдорлик ишлари билан судланган. Ҳаммаси бўлиб у ўн беш йил қамоқда ўтирди. 1966—1967, 1969—1972, 1974—1975, 1975—1976, 1983—1986-йилларда маҳбус бўлган ва 1979—1982-йилларда Якутияда бўлинмада хизмат қилган. СССРда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташаббускор гуруҳининг асосчиларидан бири ва аъзоси. Украина мустақиллиги эълон қилинганидан кейин Жемилев Украиндаги сиёсий жароёнларга қўшилди. 1998-йилдан — Украинанинг ИИИ, ИВ, В, ВИ, ВИИ, ВИИИ ва ИХ чақириқ халқ депутати, бир неча ўнлаб қонун лойиҳалари муаллифи, Украина Олий Радасининг Инсон ҳуқуқлари, миллий озчиликлар ва миллатлараро муносабатлар қўмитаси аъзоси (1998-йилдан), депортация қилинган халқлар, миллий озчиликлар ва сиёсий қатағон қурбонлари масалалари бўйича қўмита раиси (2003—2007), этносиёсат, Украинадаги маҳаллий халқлари ва миллий озчиликларининг ҳуқуқлари, сиёсий қатағон қурбонлари бўйича қуйи қўмита раиси (2012-йил декабрдан) вазифаларини бажарган.
2014-йилги Қрим воқеалари пайтида Жемилев Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаган ва Қримнинг мақоми бўйича референдумни тан олмади. 2015-йил охирида у яриморол блокадаси ташкилотчиларидан бири сифатида ҳаракат қилди[2].
Биография
Мустафо Жемилев 1943-йил 13-ноябрда Қримнинг немислар томонидан босиб олиниши даврида Қрим АССРнинг Судак вилоятидаги Ай-Серез (ҳозирги Месопотамия) қишлоғида туғилган[3].
1944-йил 18-майда Жемилевлар оиласи бутун Қрим-татар халқи билан биргаликда Қримдан Ўзбекистон ССРга депортация қилинди. Жемилев ўн икки ёшигача оиласи билан Андижон вилоятида маъмурий назорат остида яшаган. 1955-йилда улар Андижон шаҳрига кўчиб ўтадилар, кейинги йили эса олиаси билан Мирзачўлга (ҳозирги Гулистон шаҳрига) кўчиб келади. Мустафо 1959-йилда ўрта мактабни тугатиб, Ўрта Осиё давлат университетининг Шарқ факултетига (бошқа маълумотларга кўра, араб тили ва адабиёти факултети) ўқишга киришга ҳаракат қилди, бироқ қрим татарларини ўша даврда университетга қабул қилишда норасмий тақиқлангани сабабли, университетга кириш муваффақияцизликка учради.
Университетга кириш муваффақийтасиз якунлангач кейинчалик Тошкентдаги авиасозлик заводида токар, механик кейинчалик эса электромонтёр бўлиб ишлади.
1962-йилда бир неча уринишдан сўнг Жемилев Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги мелиорацияси муҳандислари институтига ўқишга кирди. 1965-йилда у „миллатчи“ „ХИИИ-ХВИИИ асрларда Қримдаги туркий маданиятнинг қисқача тарихий тавсифи“ асари ва Қрим татарларининг депортациясини танқид қилгани учун ўқишдан ҳайдалган.
1966-йил май ойида у ҳарбий ҳизматга чақирилди, аммо хизмат қилишдан бош тортди ва бунинг учун 1,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди, 1967-йил ноябр ойида озод қилинди[4].
Инсон ҳуқуқлари бўйича фаолият
1969-йилда янги ташкил этилган „СССРда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташаббус гуруҳи“нинг асосчиларидан бири бўлди.
1969-йил сентябрида „Совет давлати тузми ва жамият ҳаётини обрўсизлантирадиган ҳужжатларни тузган ва тарқатган“лик айби билан ҳибсга олинган ва 1970-йил 12-январда Тошкент судида уни 3 йилга озодликдан маҳрум қилди.
1972-йилда озодликка чиқгач, совхозда муҳандис бўлиб ишлаган.
1974-йил июн ойида у ҳарбий тайёргарликдан бўйин товлаганликда айбланиб, ҳибсга олиниб, бир йилга озодликдан маҳрум этилди. 1975-йилда қамоқ муддати тугашига уч кун қолганида маҳкумлар орасида совет давлати ва жамият тузумини обрўсизлантирадиган уйдирмаларни тарқатиш айби билан унга қарши янги жиноий иш қўзғатилди. Норозилик сифатида у очлик эълон қилди, аммо найча орқали мажбуран озиқлантирилган холатида бу ўн ой давом этди. 1976-йил апрел ойида Омск вилоят суди уни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу суд жараёни Андрей Сахаров хотиралари китобида тасвирланган[5][6].
1977-йил декабр ойида озодликка чиқиб, Тошкент шаҳрида яшаган.
1979-йил феврал ойида у жамиятдаги маъмурий назорат қоидаларини қасддан бузганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. У тўрт йилга Якутия сургунга ҳукм қилинди.
1983-йил феврал ойида у сургундан озод қилинди ва хотини ва боласи билан Қримга кўчиб ўтди, лекин уч кундан кейин у ердан ҳам ҳайдалиб, Янгийўл шаҳрига келиб яшади, механик сифатида фаолият олиб боради. У Муса Мамут номидаги Қрим татарлари ташаббус гуруҳининг ноқонуний ахборот бюллетени нашр қилишни бошлади.
1983-йил ноябр ойида у бешинчи марта ҳибсга олинди ва совет давлат тузумини обрўсизлантирадиган ҳужжатларни тўплаш ва тарқатиш, шунингдек, Қримда ўлган отасини дафн этишга уринаётганда тартибсизликларни режалаштириш ва уюштиришда айбланган. Тошкент вилояти суди томонидан у 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. 1986-йилда унга нисбатан қамоқда сақлаш жойлари маъмуриятининг қонуний талабларига қасддан бўйсунмаслик айби билан янги жиноий иш қўзғатилди. 1986-йил декабр ойида Магадан вилояти, Уптар қишлоғида бўлиб ўтган судда у уч йил шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва суд залидан озод қилинди.
1987-йил апрел ойида Тошкентда бўлиб ўтган Қрим-татар миллий ҳаракати ташаббус гуруҳларининг биринчи Бутуниттифоқ конференсиясида у ҳаракатнинг марказий ташаббус гуруҳига сайланди[4].
НДКТ ва ОКНД ўртасидаги қарама-қаршилик
Юрий Бекирович Осмонов бошчилигидаги Қрим татарларининг анча консерватив Миллий ҳаракати ва Мустафо Жемилев бошчилигидаги ОКНД гуруҳлари ўртасида жиддий, фундаментал келишмовчиликлар мавжуд эди. НДКТ Лениннинг 1921-йилги фармони билан Қрим АССР миллий давлатчилигини тиклашдан манфаатдор эди ва СССР партия ва давлат раҳбариятининг ёрдамига умид боғлади, ОКНД эса совет тузумига кескин қаршилик кўрсатди ва ўз миллий давлатчилигини яратишга умид қилди. Бу келишмовчиликлар биринчи навбатда миллий ҳаракатнинг бўлинишига, сўнгра 1991-йилдан сўнг миллий ҳаракатнинг сиёсий майдондан деярли йўқ қилинишига олиб келди[7][8].
Миллий курашнинг мақсад ва усуллари ҳақида икки етакчининг қарашлари бутунлай бошқача эди. ОКНД зудлик билан миллатчилик мафкурасини қабул қилиб, радикал ҳаракатларга киришди. Қримдаги ерларни эгаллаб олишга тайёргарлик кўриш, ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қарши туриш ва ҳоказо амалга ошириш зарур эди. Қурултойда шунингдек Қримда Қрим татарларининг миллий давлатини яратишни якуний мақсад деб эълон қилди, барча ер ва сувлар фақат Қрим-татар халқининг мулки эканлигини таъкидлади ва аслида Қримнинг бошқа барча аҳолисини ноқонуний мусофирлар ва иккинчи даражали фуқаролар деб ҳисоблашди. Қурултой ҳаракатни бошқарадиган махсус орган — Қримнинг миллатчи ҳукумати сифатида ҳаракат қила бошлаган Қрим-татар халқи мажлисини тузди. НДКТ, аксинча, Қрим-татарларнинг тарихий ватанларига қайтиши халқ учун янги фожиага айланиб қолмаслиги, қонли тўқнашувни қўзғатмаслиги учун йўл топишга ҳаракат қилди. Юрий Осмонов радикал мухолифларни бир лаҳзалик сиёсий муваффақиятга интилаётганликда айблади, бунинг натижасида қрим татарлари ўз ерларида чақирилмаган меҳмонга айланиши мумкинлигини ҳисобга олган эди. У ОКНДдаги рақиблари ўз халқининг келажаги ҳақида қайғуришдан кўра кўпроқ ҳокимиятга ўрнашиш ва фойда олиш истагида эканлигига амин эди[9].
Икки раҳбар ва уларнинг ташкилотлари ўртасидаги муносабатларда кескинликни келтириб чиқарадиган я на бир ҳолат бор эди: Осмонов Жемилевни КГБ агенти деб ҳисоблаган ва бу ҳаракатни парчалаш ва йўқ қилиш учун киритилган ва шунинг учун ҳар қандай имкониятда „провокатор“ни фош қилишга ҳаракат қилган. Мажлис тарафдорлари ҳам тушкинликк тушиб қолмай, Осмоновнинг руҳий касал эканлиг ҳақида миш-миш тарқатишди[9]. Айни пайтда Жемилев ҳаракатнинг радикал қаноти раҳбари сифатида нафақат Қрим татарларининг катта қисмидан, балки Ғарбда — айниқса Туркия тарафидан ҳам қўллаб-қувватланди ва у ерда миллий қаҳрамон сифатида қабул қилинди. Жемилев шарафига турк шаҳарларининг майдонлари ва кўчалари номланди ва у узоқ вақт давомида бутун дунё учун Қрим-татар ҳаракатининг ягона рамзи эди[9].
1990-йил октябр ойида Юрий Осмонов Қрим вилоят ижроия қўмитасининг депортация қилинган халқлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди (ҳозирги Рескомнатларнинг прототипи). Османов қўматини аслида нолдан ташкил топишида ҳимат қилди ва фаолиятни бошлашида муҳим ўрин тутди. Юрий Осмоновнинг Қримдаги сиёсий фаолияти унчалик муваффақиятли бўлмади. У Қрим раҳбарияти билан келган қрим татарларини жойлаштириш бўйича келиша олмади. 1991-йил март ойида у Қрим маъмурлари Қрим татарларини Қримга депортация қилинган жойлардан қайтариш учун СССР бюджетидан ажратилган маблағларни суиистеъмол қилишига қарши чиққани учун Депортация қилинган халқлар ишлари бўйича қўмитадан четлаштирилди.
Жамоат ва сиёсий фаолият

1989-йилда Жемилев ва унинг оиласи Қримга, Боқчасарой шаҳрига қайтиб келди. Бундан сал аввал у сиртдан Қрим-татар миллий ҳаракати (ОКНД) ташкилоти марказий кенгашининг раиси этиб сайланган эди. 1991-йил июн ойида маҳаллий ҳокимият кўмагида Қрим-татар халқининг Қурултойи чақирилди. Шу билан бирга, ушбу ташкилотнинг президиуми (ижро этувчи органи) ҳам сайланди. 2013-йил ноябригача Қрим-татар халқи Мажлисини Мустафо Жемилев бошқарган. Мажлис раҳбари сифатида у Қримда яшовчи қрим-татарлар орасидаги мухолифларга, хусусан, Милли Фирка ва Қрим татарлари миллий ҳаракати (НДКТ) фаоллари ҳисобланган Исмоил Гаспринский тарафдорлари[10][11] билан ҳам курашган.
1990-йилларнинг ўрталарида Жемилев Украина Халқ Рухи партияси (НРУ) билан яқин алоқалар ўрнатди. 1998-йилги парламент сайловларида НРУ партия рўйхати бўича Украина Олий Радасининг халқ депутати этиб сайланган. 2002-йилги сайловларда Жемилев „Бизнинг Украина“ блокининг сайлов рўйхати бўйича парламентга кирди, унга „Халқ Рухи“ партияси ҳам киради. 2006-йилги Украина парламент сайловларида у яна „Бизнинг Украина“ партиясидан Украина Олий Радасининг депутати бўлди. 2007-йилги сайловларда Жемилев „Бизнинг Украина — Ўзини ўзи мудофаа“ халқ блокининг сайлов рўйхати бўйича парламентга сайланди. 2012-йилги сайловларда у „Баткившчина“ партияси рўйхати бўйича парламентга кирди ва у ерда партиясизлар рўйхатига сафига қўшилди[12]. Украина Олий Радасида у ўзини арманлар геноцидини инкор этишнинг муросасиз тарафдори сифатида кўрсатди, хусусан, арманлар геноцидини Олий Рада орқали тан олиш тўғрисидаги қонунни қабул қилишга уринишни кескин танқид қилди[13].
2000-йилларнинг ўрталаридан бери у ўзини Мажлис раҳбари лавозимидан кетиш истаги ҳақида бир неча бор матбуотда гапирган, аммо 2007-йилдаги навбатдаги Қурултойда истеъфога чиқишга уриниш муваффақияцизликка учради, сабаби ўзининг ва тарафдорларини қониқтирган ягона номзод эди. Жамилевдан сўнг Рефат Чубаров 2013-йилнинг ноябр ойидан буён парламент раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Европа бирдамлик партияси номидан 2019-йилги навбатдан ташқари парламент сайловларида қатнашган (партиявий рўйхатда 6-ўринда[14]).
Қрим инқирози давридаги ҳаракатлар
- 2014-йил
2014-йил баҳорида Жемилев Қримнинг Россияга қўшилишига кескин қарши чиқди, аммо бу борадаги тажрибаси туфайли дастлаб норозилик чақириқларидан ўзини тияди.
11-март куни у "Қрим Россия тарафидан аннексия қилинган тақдирда, Россия билан бир пайтлар Чеченистонда бўлгани каби қонли тўқнашувлар вужудга келиш хавфи борлигини айтди[15].
12-март куни Жемилев Москвада Татаристоннинг собиқ президенти Минтимер Шаймиев билан учрашди[16]. Бу ерда Россия Президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан. Путин Жемилев билан узоқ вақт телефон суҳбати ўтказди, шундан сўнг Жемилев оммавий ахборот воситаларига, хусусан, Владимир Путин, унинг сўзларига кўра, Қрим татарлари билан ҳаддан ошиб кетмаслик ҳақида буйруқ берганини айтди[17]. Баъзи оммавий ахборот воситаларига кўра, хусусан, Ирйна Ҳерашченко, Жемилевнинг Қрим татарларини тинчлантиришдаги ёрдами эвазига Путин Мустафонинг ўғли Хайзерни ҳам қамоқдан озод қилишга ваъда берди[18].
14-март куни НАТО штаб-квартирасида Европа ташқи ҳаракатлар хизмати вакиллари ва НАТО етакчилари билан учрашган Жемилев Қримга БМТ тинчликпарвар қўшинларини жойлаштиришга чақирди ҳамда европалик дипломатлар ва НАТО вакилларини яқинлашиб келаётган референдумдаги натижаларни ҳисобга олмасликка чақирди[19]. 17-март куни Жемилев Измирда ўша даврдаги Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ҳам учрашди[20].
Қрим Республикаси Россия таркибига киргандан сўнг, Жемилев Россия ҳукумати унга Қрим ҳудудига киришни тақиқлаганини айтди[21].
31-март куни Литва ва Украина ташаббуси билан чақирилган БМТ Хавфсизлик кенгашининг норасмий йиғилишида сўзга чиққан Жемилев маълум бир ҳудуднинг ўз тақдирини ўзи белгилаш масаласини фақат туб аҳоли ҳал қилиш ҳуқуқига эга эканлигини айтди. Унинг таъкидлашича, Қримдаги референдумда ҳақиқий иштирокчилар босқинчи ҳокимият даъво қилганидек, 82 фоиз эмас, атиги 32,4 фоизни ташкил этган[22].
Апрел ойи бошида Жемилев Туркия ҳукуматидан Босфор бўғозини рус ҳарбий кемалари ўтиши учун ёпиш ва турк флотини яриморол қирғоқларига жўнатиш, „босқинчи ўзини бунчалик ишончли ҳис қилмаслиги учун“ барча чораларни кўриш кераклигини айтди. Туркия томони эса бу қадамларнинг биринчиси юк ташиш бўйича халқаро шартномаларга зид эканлигини, иккинчиси эса НАТО аъзоси сифатида бу кескинлик клетириб чиқаришини айтиб ўтди.
22-апрел куни Мустафо Жемилев Қримни тарк этгач, 2019-йил 19-апрелгача бўлган муддатга „Россия Федерациясига киришга рухсат бермаслик тўғрисида билдиришнома“ ни тақдим этди. 23-апрел куни Симферопол шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия Федерал миграция хизмати (ФМС) Қрим Республикасида жойлашган вақтинчалик гуруҳи раҳбари ўринбосари, ФМСнинг Новосибирск вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Юрий Звягинцев „ФМСнинг бу ҳодисага алоқаси йўқ“лиги ҳақида баёнот берди[23].
Бироқ, май ойининг бошида Жемилев Қримга кира олмади. Москва — Симферопол рейси билан Қримга боришга ҳаракат қилган Жемилев Киевдан Москвага келди, бироқ унга киришга рухсат берилмаганини айтиб, паспорт назорати пункти орқали мамлакатга киришга рухсат берилмади[24]. Украинага қайтиб, Жемилев Армянскдаги назорат пункти орқали Қримга қайтишга ҳаракат қилди. Бу уриниш ҳам муваффақияциз тугади. Армянск-Херсон автомагистралини ОАВ ва бошқа махсус кучлар, Урал автомашиналари ва зирҳли техникалар билан тўсиб қўйган эди. Жемилев билан учрашган қрим татарлари ОАВ занжирини ёриб ўтишди, аммо Жемилевни Қримга олиб кела олмадилар[25].
Жемилев унга 2019-йилгача Россияга кириш тақиқлангани ҳақида бир неча бор айтилганлигини тасдиқлади, аммо у бу масала бўйича бирон бир расмий ҳужжат олмаганини таъкидлади[26].
1-сентабр куни Рефат Чубаровнинг хабар беришича, август ойида ФСБ ходимлари Қримдаги китоб дўконлари ва хусусий савдогарлар дўконига бостириб кириб, бир қанча китобларни мусодара қилган. Улар орасида 2014-йилда қримлик тарихчи Гулнора Бекирова ва Мустафо Жемилев томонидан нашр этилган китоб ҳам бор эди[27].
2014—2019-йилларда Мустафо Жемилев Украина Президенти Пётр Порошенконинг Қрим-татар халқи ишлари бўйича ваколатли вакили сифатида фаолият олиб борди[28][29]. У Херсон вилоятининг бир қатор туманларини Украина таркибидаги Қрим автоном республикасига айлантиришни таклиф қилди[30][31].
2015-йил
26-феврал куни Жемилев Украина президенти Порошенкони ярим оролни энергия ва озиқ-овқат таъминотидан узиб, Қримни тўлиқ блокадага олишга чақирди[32].
Сентябр ойида Жемилев Украина томонидан Қримнинг иқтисодий блокадаси ташаббускорларидан бири бўлди[33].
- 2016-йил
21-январ куни Симферополнинг Киевский туман суди Жемилевни сиртдан ҳибсга олди[34]. Федерал қидирувга берилган Мустафо Жемилевга нисбатан Россия Жиноят кодексининг терроризм ва Россияда давлат хавфсизлиги асосларига путур етказиш ва уни куч билан йиқитиш билан боғлиқ учта моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди[35].
- 2018-йил
2018-йилнинг 1-ноябрида Украинанинг 322 нафар фуқаросига Қрим ишлари бўйича, жумладан Мустафо Жемилевга ҳам[36] нисбатан Россия санксиялари жорий этилди.
2016-йилда Россия Тергов қўмитаси Жемилевни 2014-йилнинг май ойида Қримга ноқонуний киришга уриниш, шунингдек, ўқ-дориларни ноқонуний сотиб олиш ва ўқотар қуролни эҳтиёцизлик билан сақлаш, бу унинг бошқа шахс томонидан қўлланиши эҳтимолини юзага келтирганликда айбланди. Бу ишлар кейинчалик 2020-йил июн ойида судга топширилди[37].
Мукофотлар ва унвонлар
|
|
Манбалар
- ↑ „Председатель Меджлиса крымскотатарского народа“. 2018-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 24-сентябр.
- ↑ Джемилев назвал сел и сроки блокади Крима . // УНИАН, 22.09.2015.
- ↑ Енциклопедія історії України 2004.
- ↑ 4,0 4,1 „Биография Мустафы Джемилева на сайте Сахаровского центра“. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-май.
- ↑ Шестой процесс Мустафи Джемилева: Материали следствия и запис судебного процесса 1983—1984 гг. (г. Ташкент). — Симферопол : Фонд „Крим“, 2001.
- ↑ „Биография Мустафы Джемилева“. 2013-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 24-сентябр.
- ↑ Червонная С. М. Кримскотатарскоэ националноэ движениэ (1994—1996) (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-12-22 санасида архивланган) // татар-ҳисторй.народ.ру
- ↑ НДКТ добиваэця присвоэния „татарскому ВУЗу“ имени Юрия Османова. Нелегалний меджлис против? (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-02-03 санасида архивланган) // 19.05.2013
- ↑ 9,0 9,1 9,2 „Константин Чернецов. Крым бандитский. М.: Центрполиграф, 1999“. 2016-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-феврал.
- ↑ Мусафирова, О. „Мустафа, синок, прошу тебя — прекрати…“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-02-15 санасида архивланган) // Новая газета
- ↑ Мустафа Джемилев не достоин Нобелевской премии мира. Откритоэ писмо ветеранов Националного движения кримских татар в Нобелевский комитет // 19.09.2011
- ↑ „Вибори народних депутатів України 2012“ (ук). Центральна виборча комісія України. 2017-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июн.
- ↑ Верховная рада отрицаэт геноцид армян // лента.ру, 30 июля 2013
- ↑ „Европейская солидарность назвала 50 кандидатов из своего списка“. ЛИГА.нет (2019-йил 13-июн). 2019-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-июн.
- ↑ Российскиэ войска в Криму рискуют спровоцироват джихад — Информ. агенцтво ЛІГАБізнесІнформ, 11.03.2014.
- ↑ Экс-глава Меджлиса кримских татар Мустафа Джемилев приглашён в Москву . // Российская газета.— 12.3.2014.
- ↑ „Лидер крымских татар рассказал о беседе с Путиным“. Русская служба Би-би-си (2014-йил 12-март). 2014-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-март.
- ↑ „Путін пропонував Джемілєву відпустити сина у 2014 році в обмін на лояльність – Геращенко“. УНІАН (2016-йил 27-ноябр). 2016-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-май.
- ↑ „Джемилев попросил НАТО и ООН ввести миротворческие войска в Крым“. 2014-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-апрел.
- ↑ Эрдоган обеспокоэн судбой кримских татар. Исламнеwс, 17.03.2014
- ↑ „Мустафу Джамилева не пускают в Крым“. 2014-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 23-март.
- ↑ „Полный текст выступления Мустафы Джемилева на заседании Совета Безопасности ООН. 01.04.2014.“. 2014-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-апрел.
- ↑ ФМС официално отвергла обвинения в запрете на въэзд в Крим Джемилеву .
- ↑ Мустафу Джемилева не пустили в Москву (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-05-04 санасида архивланган) .
- ↑ Кримскиэ татари под вистрели ОМОНа идут встречат Джемилева пешком. Радио Свобода, 03.05.2014.
- ↑ „Если Меджлис запретят, то он будет действовать в подполье - Джемилев“. Телеграф.бй (16 мая 2014). 2014-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 17-май.
- ↑ ФСБ изимаэт из кримских магазинов книги о лидере кримских татар Джемилеве, которому запретили въэзд в РФ . НЕWСру.cом, 01.09.2014.
- ↑ УКАЗ ПРЕЗИДЕНТА УКРАЇНИ № 657/2014 — Офісийне представництво Президента України. (Украинча)
- ↑ УКАЗ ПРЕЗИДЕНТА УКРАЇНИ № 278/2019 — Офісийне представництво Президента України. (Украинча)
- ↑ Джемилев виступаэт за присоэдинениэ некоторих раёнов Херсонской обл. к Криму . РБК Украина.
- ↑ Мустафа Джемилев виступаэт за присоэдинениэ некоторих раёнов Херсонщини к Криму (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-02-14 санасида архивланган) .
- ↑ Лидер кримских татар призвал Порошенко ввести полную блокаду Крима . // Лента.ру.
- ↑ Блокада Крима: Джемилев видвинул требования Москве (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган) .
- ↑ „Власти Крыма объявили о заочном аресте Мустафы Джемилева“. Русская служба Би-би-си (2016-йил 20-январ). 2016-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-январ.
- ↑ „Объявленного в розыск Мустафу Джемилева будет искать Интерпол“. Известия (2016-йил 22-январ). 2016-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-январ.
- ↑ „Помідори Фірташа, Ярош і син Порошенка: проти кого Росія запровадила санкції“ (ук). Би-би-си (2018-йил 1-ноябр). 2018-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-ноябр.
- ↑ Привичний инструмент репрессий. Новоэ дело против Мустафи Джемилева // РС/РСЕ, 10 июня 2020
- ↑ „Паст Wиннерс оф тҳе Нансен Аwард“ (эн). УВКБ ООН. 2014-йил 4-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Про відзначення державними нагородами України працівників… | від 21.08.2001 № 697/2001“. 2019-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-май.
- ↑ „Про нагородження М. Джемілєва орденом князя Ярослава… | від 12.11.2003 № 1304/2003“. 2019-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-май.
- ↑ „Про нагородження М. Джемілєва Почесною грамотою Кабінету… від 04.12.2003 № 1875“. 2021-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-май.
- ↑ „Кримтатарисче Културwоче Берлин“ (2005-йил 19-сентябр). 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 3-сентябр.
- ↑ „Бажаю, щоб українська земля сповнилася Божою благодаттю та світлом справедливості, – Анастасія Шкільник“. Офіційний сайт Українського католицького університету (07-11-2011). 2015-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 6-феврал.
- ↑ „Мустафа Джемилев награжден медалью «Патриот Украины»“. ҚҲА (2012-йил 2-ноябр). 2018-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-январ.
- ↑ „Cумҳурбаşканı Гüл’ден, Кıрıм Татарларı Лидери Кıрıмоğлу’на Cумҳуриет Ниşанı“ (тр). Сайт Президента Турецкой Республики (2014-йил 15-апрел). 2014-йил 4-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Роман Романюк, Марія Жартовська. „Нагородний фронт. Кому Аваков подарував 400 стволів“ (ук). «Украинская правда» (2017-йил 13-январ). 2017-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 13-июн.
- ↑ „Мустафа Джемилев удостоен польской "Премии солидарности"“. Зеркало недели (7 мая 2014). 2014-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 7-май.
- ↑ „Лидер крымских татар награждён премией имени Леха Валенсы“. РИА Новости (2014-йил 7-май). 2014-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-май.
- ↑ „ДĖЛ ЛИЭТУВОС РЕСПУБЛИКОС ИР УŽСИЭНИО ВАЛСТЙБИŲ ПИЛИЭČИŲ АПДОВАНОЖИМО ЛИЭТУВОС ВАЛСТЙБĖС ОРДИНАИС ИР МЕДАЛИАИС ЛИЭПОС 6-ОСИОС – ВАЛСТЙБĖС (ЛИЭТУВОС КАРАЛИАУС МИНДАУГО КАРŪНАВИМО) ДИЭНОС ПРОГА“. Лиэтувос Республикос Президенто канcелиарижа (2015-йил 3-июл). 2015-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-июл.
- ↑ „В Турции открылся парк имени Мустафы Джемилева“. ҚҲА (2014-йил 16-апрел). 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-феврал.
- ↑ „В Бурсе состоялась церемония открытия парка имени М. Джемилева“. ҚҲА (2014-йил 12-декабр). 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-феврал.
- ↑ Ана Сайфа. „Селçук кимлери доктор яптı?“. Мемлекет (2010-йил 3-феврал). 2015-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-июл.
- ↑ „ÇОМÜ'ден Мустафа Абдüлcемил Кıрıмоğлу'на Фаҳри Доктора“. Çанаккале Онсекиз Март Üниверситеси (2014-йил 9-май). 2015-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-июл.
- ↑ „Кıрıм Тüрклеринин эфсане лидерине “фаҳри доктор” унванı“. Улудаг Университй (2014-йил 12-декабр). 2015-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Ҳонорарй Дегреэ Аwардед то Украиниан Парлиамент Мбр, Cримеа Татар Леадер Дзҳемилев“. Мйколас Ромерис Университй (2016-йил 12-апрел). 2016-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 17-апрел.
Ҳаволалар
- Басиров В. М. Джемілєв Мустафа // Енсиклопедія сучасної України
- Червонная С. М. Мустафа — син Крима. — „Оджакъ“, 2003. — 186 с. — ИСБН 9668535030, ИСБН 978-966-8535-03-1.
- Джемилев М. Писма. Обращэния. Протоколи допросов. Показания на суде. Защитителная реч // Шестой процесс Мустафи Джемилева : Материали следствия и запис судебного процесса 1983—1984 гг. (г. Ташкент). — Симферопол : Фонд „Крим“, 2001. — 495 с.


