Мустафо маҳмуд масжиди
Умумий маълумотлари
Қишлоқ ёки шаҳар Гиза
Давлат Миср
Қурилиши бошланган йил 1979

Мустафо Маҳмуд масжиди ёки Маҳмуд масжиди — масжиднинг номи — мисрлик қомусий олим, адиб ва мутафаккир, доктор Мустафо Маҳмуд номи билан аталган. У Шайх Солиҳ Мусо Шараф кўчасида жойлашган бўлиб, бу кўча масжидга нисбат берилиб Мустафо Маҳмуд кўчаси номи билан ҳам танилган. Бу кўча Миллий университет кўчаси билан ҳам қарама-қарши жойлашган. Масжид майдони жиҳатидан ўртача катталикда бўлиб, масжид ҳузурида тиббий хизмат кўрсатадиган шифохона бўлиб, масжидга қилинадиган хайр-эҳсонлар муҳтожларга моддий ёрдам тариқасида берилади. Шунингдек, бу масжидда муқаддас Рамазон ойида йўловчи ва камбағалларни озиқ-овқат билан таъминлашга қаратилган „Роҳман дастурхони“ номли хайрия лойиҳаси ҳам юритилади.

Мустафо Маҳмуд масжиди муҳандислар андозасини чизган энг машҳур масжидлардан биридир

Масжидда шунингдек, учта тиббиёт пункти ва кам таъминланган аҳолини даволаш билан шуғулланадиган шифохона, машҳур ва сифатлилиги туфайли кўплаб мисрликлар ташриф буюрадиган шифохона ва таркибида 16 нафардан шифокор бўлган тиббий карвонлар хизмат кўрсатади. Машҳур Маҳмуд масжидида астрономик жамият, масжиддан ташқарида, астрономия ва космик фанлардан дарс берадиган профессорларни ўз ичига олган тўртта астрономик расадхона ва геология музейи ҳам мавжуд. Музейда гранит тошлар, турли шаклдаги мумияланган капалаклар ва баъзи денгиз жонзотлари тўплами ҳам сақланади.

Масжид, шунингдек, Исломий йил бошланиши ва Пайғамбарнинг таваллуд кунлари каби йирик диний байрамларда маросимлар уюштириш билан ҳам машҳур. Бу байрамларда Ал-Азҳарнинг катта уламолари,  шайхлар, Гиза губернатори ва ҳукумат аъзолари каби маҳаллий раҳбарлар иштирок этадилар.

Масжидда икки ҳайит намозини ўқиш учун ҳам кенг жойлар ташкил этилган бўлиб, у турли вилоятлардан намоз ўқиш учун келган минглаб кишиларни сиғдира олади. Вақф вазирлигининг шайхлари эса одамларга  маъруза ўқийдилар.

Масжидда имом бўлганлар:

Ва жума намозидаги масжид воизлари:

  • Масжид имом-хатиби Шайх Аҳмад аш-Шабравий.
  • У кишининг устози, доктор Муҳаммад Қосим Ал-Мансий, Қоҳира университетининг шариат йўналиши профессори.
  • Шариат факултетининг собиқ декани, фазилатли устоз, доктор Салаҳ Зайдан .
  • Профессор доктор Муҳаммад Абдо, Азҳар факултети профессори.

Масжидда вақти-вақти билан дарс бериш учун бир қатор шайхлар ва мутахассис устозлар келишади ва улардан баъзилари:

  • Проф. Др. Адел Ҳинди, Ал-Азҳар ал-Шариф университети Даъват факултети ёрдамчиси ва Ислом Бугун жамғармаси маслаҳатлар маъмури.
  • Шайх Фикри Ҳасан Исмоил, Ал-Азҳарнинг энг катта уламоларидан бири ва Авқоф вазирлигининг собиқ маслаҳатчиси.
  • Шайх Аҳмад Рабий, Миср Авқоф вазирлигида имом ва воиз.
  • Шайх Ҳамада Тантавий, Миср Диний Вақфлар Вазирлигининг ходими.

Яна қаранг

  • Қоҳирадаги масжидлар рўйхати

Манбалар


Ҳаволалар

Мустафо Маҳмуд масжиди уюшмаси сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-23 санасида архивланган)