Mustahkamlik
Мустаҳкамлик, пишиқлик тор маънода — материаллар (металл, ёғоч, темир-бетон ва бошқалар)нинг ташқи куч таъсирида емирилишга чидамлилик хусусияти; кен г маънода — материалларнинг ҳам емирилишга, ҳам шаклини ўзгартиришга (пластик деформация, яъни қайтмас шакл ўзгаришига) қаршилик қилиш хоссаси. Матери-алнинг ҳам ташқи куч, ҳам ички куч таъсирида ("ўз-ўзидан") емирилишга чидамлилиги пишиқлик деб аталади. Пишиклик М.ни ҳам ўз ичига олади. М. жисмни ташкил қиладиган атомлар, молекулалар ва ионларнинг ўзаро таъсирлашув кучларига (бу кучларнинг каттакичиклигига) боғлиқ бўлади. М. фақат материалнинг ўзига эмас, балки унинг қанчалик зўриққанлиги (чўзилганлиги, қисилганлиги, эгилганлиги ваб.)га, материалдан фойдаланиш шаро-ити [тра, куч таъсир этиш тезлиги ва такрорланиш (сикллари) сони, атроф муҳитнинг таъсири ва бошқа]га ҳам боғлиқ бўлади.
Юқорида айтиб ўтилган омилларнинг қайси бири мавжудлигига қараб, М. пишиклик чегараси, оқувчанлик чегараси, толиқиш чегараси ва бошқа ўлчовлар билан ифодаланади. Материалларнинг М.ги чегаралари қиймати давлат стандартларида белгилаб қўйилади. М. шу қийматга етганда материалдан фойдаланиш хавфли ҳисобланади. Материалларнинг М. чегараси Н/м2 (яъни муайян юзага таъсир қиладиган куч) билан ўлчанади.
Материалларнинг М.гини ошириш жуда муҳим тадбир қисобланади. Бунинг учун материалга термик (иссиқлик) ёки механик ишлов берилади, қотишмаларга легирловчи қўшимчалар қўшилади (қаранг Легирлаш), материал радиоактив моддалар билан нурлантирилади, арматуралар ва бошқа мустаҳкамловчи элементлар билан кучайтирилади (мас, темир-бетон материалларда бетон ичига темир арматуралар қўйиб кетилади).
Материалларнинг М.ги масалалари билан материаллар қаршилиги фани шуғулланади. Биронбир материални муайян бир мақсадда ишлатиш учун (мас, машина деталлари ясаш, иморат қуриш, релелар тайёрлаш ва бошқалар) у М.ка синаб кўрилади (қаранг Материалларни синаш). Бунинг учун турли усуллар, асбоблар, машиналар, стендлар, ҳисобкитоблар, формулалардан фойдаланилади. Синаш натижалари давлат стандартлари кўрсаткичларига, албатта, мос келиши шарт.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |