Mustamlakachilik
Мустамлакачилик - кучли давлатлар томонидан зўрлик билан эгалланган мамлакат ёки ҳудудни сиёсий ва иқтисодий мустақилликдан маҳрум этиб, ўзига бўйсундириш, қарам қилиш, талаш сиёсати. ХВ аср охирида Европа давлатлари (Португалия, Испания, Англия, Франсия, Голландия) ана шундай сиёсат юрита бошлайдилар. Бундай амалиёт ХХ аср бошида авжига чиқди, натижада дунёнинг катта қисми бир неча империялар ўртасида бўлиб олинди. Бу даврга келиб эски мустамлакачи давлатлар ёнига янгилари: АҚСҲ, Германия, Белгия, Япония, Россия қўшилди. Иккинчи жаҳон уруши (1939—45) туфайли кучайиб кетган миллий озодлик ҳаракатлари саноқли йиллар ичида мустамлака империяларини тезда емирилиб, қулашига олиб келди. БМТнинг Бош Ассамблеяси мустамлака мамлакатлари ва халқларига мустақиллик бериш тўғрисида Декларация қабул қилди (1960), унда М. инсониятга қарши жиноят сифатида баҳоланади. ХХ асрнинг 60-йиллари бошида ўнлаб собиқ мустамлакалар мустақилликка эришишди ва суверен давлатларга айланди. Жумладан, "Африка йили" деб ном олган 1961-йилда қитъанинг 21 давлати мустақилликка эришган эди. Ҳозирги вақтда айрим кичик ҳудудлар (асосан, орол қудудлари) АҚСҲ, Буюк Британия, Франсия, Нидерландия ва бошқа мамлакатлар ҳукмронлиги остида қолиб келмоқда. Лекин бу ҳудудларнинг ахолией метрополия аҳолиси ҳуқуқларига ўхшаш ёки унга яқин ҳуқуқларга эга бўлди, маҳаллий ўзини ўзи бошқаришдан кенг фойдаланади, метрополия мамлакатларидан молиявий-иқтисодий ёрдам олади. Шу боис том маънода М. амалда йўқолган, дейиш мумкин. 19- ва ХХ асрда Россия империяси, сўнг собиқ СССРҳам М. сиёсатини олибборди. 1991-йил СССР парчаланиб унинг ўрнида мустақил тараққиёт йўлини танлаган 15 мамлакат ташкил топди. Ўзбекистон М. дан халос бўлиб, мустақилликка эришгани ана шу оламшумул жараён таркибида юз беради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |