Mustaqillik
Мустақиллик – давлатнинг ички ва ташқи ишларда бошқа давлатларга қарам бўлмай фаолиятда кўрсатиши. Мустақил тамойилларига риоя этиш давлатлараро ўзаро муносабатларда етакчи, ҳукмрон қоидадир. Ҳар бир давлатнинг мустақиллигини тан олиш ўзаро тинчтотув яшашнинг принсипларидан биридир.
Унга риоя қилиш ҳозирги замон халқаро ҳуқуқининг асосий вазифасидир. Давлатнинг суверенитети унинг бошқа давлатлар билан муносабатларидаги мустакиллигини ҳам билдиради. Мустақил давлатнинг фақат сиёсий эмас, балки иқтисодий мустақиллигини ҳам англатади.
Мустақиллик инсониятнинг азалдан орзу-умиди бўлиб келган. Ана шу ғоя асосида АҚСҲ, Франсия, Лотин Америкаси мамлакатларида инқилоблар юз берди. ХХ асрнинг 90-йилларига келиб социалистик мамлакатларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва озодликка интилишнинг янги босқичи бошланди. Шарқий Европа мамлакатларида қарийб ярим аср ҳукм сурган тоталитар давлат тузуми инқирозга юз тутиб, демократик тартиботлар қарор топа бошлади. Югославия Социалистик Федератив Республикаси парчаланиб, унинг ўрнида бир неча мустақил республика, Чехославакия Социалистик Республикаси иккига бўлиниб, Чехия ва Словакия суверен давлатлари вужудга келди.
Мустақиллик имкониятларини олдиндан пайқаган, мамлакат ижтимоийсиёсий жараёнларининг боришини тўғри кузатиб, тўғри баҳолай билган Ўзбекистон иттифокдошлари орасида биринчилардан бўлиб, ўз мустақиллигини эълон қилди: 1991-йил 31-август куни кабул килинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёнот Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсий йўлини тўла қонунлаштириб берди. 1991-йилнинг августида „Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида“ги қонун қабул қилинди ва ана шу қонун доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бундан кейин Ўзбекистон ССРни Ўзбекистон Республикаси деб аташди.
Иқтисодиётда туб ўзгаришлар қилиш учун имконият яратилди. Яъни жаҳон амалиёти исботлаган бозор иқтисодиётига ўтиш учун шароит барпо этилди. Мулкка муносабат тубдан ўзгариб, жамиятда янги мулкдорлар синфини шакллантириш учун имкон очилди.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти, та’лим тизими, маданият ва спорт, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа кўплаб соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритди. Миллий қадриятлар, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини тиклаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича муҳим ишлар амалга оширилди.[1]
Ҳар йили 1-сентабр байрам тадбирлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида катта тантаналар билан нишонланади. Байрам арафасида турли маданий-ма’рифий тадбирлар, илмий-амалий конференсиялар, кўргазмалар, спорт мусобақалари ташкил этилади. Шаҳар ва қишлоқларда кўчаларга байрамона безаклар берилади, одамлар орасида байрамона кайфият ҳукм суради.[2]
Байрамнинг асосий тадбирлари мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонида бўлиб ўтади. Бу майдон мамлакатимиз мустақиллигининг рамзи ҳисобланиб, ҳар йили давлат раҳбари томонидан халқимизга табрик сўзи йўлланади. Мамлакатимиз ривожига улкан ҳисса қўшган инсонлар давлат мукофотлари билан тақдирланиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилади.
Мустақиллик куни – ҳар бир ўзбекистонлик қалбида фахр ва ғурур ҳиссини уйғотадиган кун. Бу кун миллий бирлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Айниқса, ёш авлодга мамлакатимиз эришган ютуқлар, озодлик ва мустақилликнинг қадр-қиммати ҳақида тушунтириш, уларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга алоҳида э’тибор қаратилади.
Бугунги кунда Ўзбекистон тараққиёт йўлидан барқарор ва ишонч билан қадам ташламоқда. Мустақиллик туфайли халқимиз халқаро ҳамжамиятда ўз муносиб ўрнини топди, хорижий давлатлар билан дўстона муносабатлар ўрнатилди.
Хулоса қилиб айтганда, Мустақиллик куни – нафақат тарихий сана, балки келажак авлод олдида катта мас’улият ҳамдир. Ҳар бир фуқаро учун ўз мамлакати мустақиллигини асраш, унинг равнақи йўлида хизмат қилиш энг муҳим вазифадир. !
Манбалар
ҳттпс://гов.уз/оз/ёшлар/неwс/виэw/66186
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ҳавола