Mustay Karim
| Мустай Карим | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | Мостай Кәрим |
| Таваллуди |
20-октябр 1919-йил |
| Вафоти |
21-сентябр 2005-йил (85 ёшда) Уфа, Бошқирдистон, Россия Федерацияси |
| Касби | 1930-2005 |
| Фуқаролиги |
|
| Йўналиш | Социалистик реализм |
| Жанр | назм, поэма, песа, повест |
| Мукофотлари |
|
Мустай Карим (бошқирдча: Мостай Кәрим, асл исми Мустафо Сафо ўғли Каримов, бошқирдча: Мостафа Сафа улы Кәримов) (1919.20.10 — 2005.21.09) — бошқирд ёзувчиси. Бошқирдистон халқ шоири (1963).
Бошқирдистон педагогика инситутининг адабиёт факултетини тугатган (1941). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. „Баҳор садолари“ (1940), „Менинг тулпорим“ (1943), „Шеърлар“ (1944), „Қайтиш“ (1947), „Танланган асарлар“, „Европа—Осиё“ (1954) ва бошқа шеърий тўпламлар муаллифи.
Мустай Каримнинг „Тўй давом этади“ (1947), „Ёлғиз қайин“ (1950), „Қиз о’ғирлаш“ (1959), „Айтилмаган қўшиқ“ (1961), „Ой тутилган тунда“ (1964), „Ойгул ватани“ (1969) каби песалари замонавий ва тарихий мавзуларда ёзилган бўлиб, уларда бошқирд халқининг турмуш тарзи о’з ифодасини топган.
„Узундан-узоқ болалик“ (1974—78) автобиографик қиссаси ва „Оловни ташлама, Прометей“ (1976) трагедияси бор. Алишер Навоий, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Зулфия ҳақида бир қанча мақолалар ёзган. „Ой тутилган тунда“ асари Зулфия томонидан ўзбек тилига таржима қилиниб (1972), Ўзбек миллий академик драма театрида саҳналаштирилган.
Адабиёт
- Оиламиз қувончи, Т., 1956; Қирғоқлар, Шеърлар, Т., 1970.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |